إعدادات العرض
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир нарсани эслаб: «Бу, илм кўтарилган пайтда бўлади
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир нарсани эслаб: «Бу, илм кўтарилган пайтда бўлади
Зиёд ибн Лабид разияллоҳу анҳу айтди: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир нарсани эслаб: «Бу, илм кўтарилган пайтда бўлади», - дедилар. Мен: «Ё Расулуллоҳ, биз Қуръон ўқиб, Қуръонни ўғилларимизга ўқитсак, ўғилларимиз ўғилларига Қиёмат кунигача ўқитишса, илм қандай қилиб кўтарилади (олиб қўйилади)?», - деб савол бердим. Расуллуллоҳ соллаллолҳу алайҳи ва саллам: «Яшшамагур, Мен сени Мадинадаги аъламлардан бири деб биламан. Яҳудий ва насронийларнинг Таврот ва Инжилни ўқиб, улардаги нарсаларга риоя қилмаётганларини кўрмаяпсанми?!»,- дея жавоб бердилар.
الترجمة
العربية English မြန်မာ Svenska Čeština ગુજરાતી አማርኛ Yorùbá Nederlands اردو Español Bahasa Indonesia ئۇيغۇرچە বাংলা Türkçe Bosanski සිංහල हिन्दी Tiếng Việt Hausa മലയാളം తెలుగు Kiswahili ไทย پښتو অসমীয়া Shqip دری Ελληνικά Български Fulfulde Italiano ಕನ್ನಡ Кыргызча Lietuvių Malagasy Română Kinyarwanda Српски тоҷикӣ नेपाली Moore Kurdî Wolof Soomaali Français Oromoo Azərbaycan Tagalog Українська mr தமிழ் bm Deutsch ქართული Português Македонски Magyar Lingala Русский 中文الشرح
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалари орасида ўтирган пайтларида: «Бу, одамлардан илм кўтарилган ва тортиб олинган пайтда содир бўлади»,- дедилар. Зиёд ибн Лабид разияллоҳу анҳу бундан ҳайратга тушиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга савол бердилар. «Қуръонни ўқиган ва ёдлаган бўлсак, бу илм биздан қандай тортиб олиниши ёки йўқолиши мумкин? Ахир биз Қуръонни тинмай ўқияпмиз, рафиқаларимизга, фарзандларимизга, фарзандларимиз набираларимизга ўқитишаяпти-ку?!», - деди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Зиёд, яшшамагур, Мен сени Мадинанинг энг аъламларидан бири деб биламан!", - дедилар. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам илмнинг йўқолиши, Қуръоннинг йўқолиши эмаслиги, балки, илмга амал қилмаслик туфайли йўқолишини баён қилдилар. Зеро, Таврот ва Инжил яҳудий ва насронийлар қўлида бўлсада, уларга фойда бермади. Улар бу икки китобнинг ғояси - улардан ўрганган нарсаларига амал қилмаганлари учун, фойдалана олмадилар.فوائد الحديث
Одамлар қўлидаги Қуръон ва бошқа китоблар, унга амал қилмагунларича заррача ҳам фойда бермайди.
Илм Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўлими, уламоларнинг вафоти ва билимга амал қилмаслик туфайли кўтарилади.
Илмнинг йўқолиши ва унга амал қилмаслик – Қиёматнинг аломатларидандир.
Илмга амал қилишга рағбатлантириш. Чунки илм олишдан мақсад, унга амал қилишдир.