Уни бу дунёда икки оёғи билан юргиза олган Зот, Қиёмат кунида юзи билан юргиза олмайдими?

Уни бу дунёда икки оёғи билан юргиза олган Зот, Қиёмат кунида юзи билан юргиза олмайдими?

Қатода раҳимаҳуллоҳдан нақл қилинади: Бизга Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу ҳадис айтди: Бир одам: "Эй Аллоҳнинг пайғамбари, кофир одам (маҳшарда) юзи билан юриб, қандай тўпланади?,- деб савол берди. (Расулулллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга): "Уни бу дунёда икки оёғи билан юргиза олган Зот, Қиёмат кунида юзи билан юргиза олмайдими?", - деб жавоб бердилар. Қатода: Роббимизнинг қудратига қасам ичиб айтаманки, (албатта, қодирдир).

[Тўғри матн] [Муттафақун алайҳ]

الشرح

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга: Қиёмат куни кофир одам қандай қилиб юзи ерга қадалган ҳолатида тўпланади?, дея савол берилди. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам: Уни дунёда икки оёғи билан юргизишга қодир бўлган Аллоҳ, Қиёмат куни юзи билан юргизишга қодир эмасми?, деб жавоб бердилар. Ҳолбуки, Аллоҳ таоло ҳар қандай ишга қодирдир.

فوائد الحديث

Кофирнинг Қиёмат кунидаги хорлиги. Чунки у юзи билан юради.

التصنيفات

Охират кунига иймон келтириш, Рубубият тавҳиди, Исм ва сифат тавҳиди