إعدادات العرض
Уни олдига бор ва: «Сен дўзах аҳлидан эмас, жаннат аҳлидансан
Уни олдига бор ва: «Сен дўзах аҳлидан эмас, жаннат аҳлидансан
Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Собит ибн Қайсни изладилар. Бир киши: «Буни мен қиламан, эй Аллоҳнинг элчиси», – деди: Собитнинг олдига бориб, (уни ниҳоятда ғамга ботган) бошини қуйи солган қайғули бир ҳолатда кўрди. «Сенга нима бўлди», – деб сўради. У ҳаммаси тамом, у овозини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг овозларидан баланд кўтарар эди (овози баланд киши эди), амалим ҳабата бўлиб дўзахга кираман (деб ўйлаб қолибди)». Бояги киши (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга) келиб: «У шундай-шундай деб айтди», деди. Сўнгра катта башорат билан қайтди. (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам) «Уни олдига бор ва: «Сен дўзах аҳлидан эмас, жаннат аҳлидансан», деб айт», – дедилар.
الترجمة
العربية English မြန်မာ Svenska Čeština ગુજરાતી አማርኛ Yorùbá Nederlands اردو Bahasa Indonesia ئۇيغۇرچە বাংলা Türkçe සිංහල हिन्दी Tiếng Việt Hausa తెలుగు Kiswahili ไทย پښتو অসমীয়া دری Fulfulde Кыргызча Lietuvių Kinyarwanda नेपाली മലയാളം Bosanski Italiano ಕನ್ನಡ Kurdî Oromoo Română Shqip Soomaali Српски Wolof Українська Moore Tagalog தமிழ் Malagasyالشرح
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Собит ибн Қайсни излаб, у киши ҳақида сўрадилар. Шунда бир киши: «унинг нима учун йўқлигининг хабарини мен сизга олиб келаман», деди. Унинг олдига борди ва уни ғамгин ва бошини эгиб ўтирган ҳолда топди. Шунда: «Сенга нима бўлди», деб сўради. Қанчалик ёмон ҳолда эканини хабар берди. Чунки у киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам овозларидан овозларини баланд қилишларини ва Аллоҳ таоло ким шундай қилса, дўзахга ташлашини хамда у киши энди дўзах аҳлидан бўлганларини хабар бердилар. Бояги киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олдиларига қайтиб бўлган воқеани айтиб берди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам у кишини Собит разияллоҳу анҳунинг олдиларига бориб у киши дўзах эмас, балки жаннат аҳлидан эканларини хабар беришга буюрдилар. Чунки у киши овозларининг баландлиги хилқаттан шунақа эди ҳамда у киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва ансорларнинг хатиби эдилар.فوائد الحديث
Собит ибн Қайс разияллоҳу анҳунинг фазилатлари ва у киши жаннат аҳлидан.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларга бўлган эътиборлари ва уларни излашлари.
Саҳоба разияллоҳу анҳумларнинг хавфлари ва амаллари ҳабата бўлишидан қўрқишлари.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга мурожаат қилаётганда одобни сақлаш лозим ва вафотларидан сўнг суннатларини эшитганда овозни пасайтириш.
التصنيفات
Саҳобалар фазилатлари