Умматимнинг охирида сизларга сиз ҳам оталарингиз ҳам эшитмаган сўзларни сўзлайдиган одамлар чиқади. Ўзингизни улардан, уларни ўзингиздан узоқ тутинг!», дедилар

Умматимнинг охирида сизларга сиз ҳам оталарингиз ҳам эшитмаган сўзларни сўзлайдиган одамлар чиқади. Ўзингизни улардан, уларни ўзингиздан узоқ тутинг!», дедилар

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллох соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Умматимнинг охирида сизларга сиз ҳам оталарингиз ҳам эшитмаган сўзларни сўзлайдиган одамлар чиқади. Ўзингизни улардан, уларни ўзингиздан узоқ тутинг!», дедилар».

[Тўғри матн] [Муслим ривояти]

الشرح

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда У зот умматларининг охирида ёлғон тўқийдиган одамлар бўлиши, улардан олдин ҳеч ким айтмаган нарсаларни ва тўқилган ёлғон ҳадисларни айтишларини хабар бердилар. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларни тўқима хадислари қалбдан жой олиб, қутилишдан ожиз қолмаслигимиз учун улардан узоқлашишга, бирга ўтирмасликка ва эшитмасликка буюрдилар.

فوائد الحديث

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматлари орасида нима бўлишини хабар беришлари ва хабар берганларидай бўлиши, нубувват аломатларидан бир аломатдир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва ислом дини тилидан ёлғон гапирган инсондан узоқлашиш ва ёлғонига қулоқ солмаслик лозим.

Ҳадиснинг саҳиҳ ва собит эканини билмагунча уни қабул қилиш ва тарқатишдан сақланмоқ лозим.

التصنيفات

Суннатнинг аҳамияти ва мартабаси, Суннатнинг тадвин ва таснифи, Барзах ҳаёти