Ким Аллоҳ таоло учун бир масжид қурса, Аллоҳ у банда учун жаннатда бир уй қуради», деганларини эшитдим», дедилар

Ким Аллоҳ таоло учун бир масжид қурса, Аллоҳ у банда учун жаннатда бир уй қуради», деганларини эшитдим», дедилар

Махмуд ибн Лабийд разияллоҳу анҳудан: Усмон ибн Аффон разияллоҳу анҳу (пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам масжидларини бузиб қайтадан) қурмоқчи бўлдилар. Одамларга у фикр ёқмади ва ўз ҳолида қолдиришлигини хоҳладилар. Шунда: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Ким Аллоҳ таоло учун бир масжид қурса, Аллоҳ у банда учун жаннатда бир уй қуради», деганларини эшитдим», дедилар».

[Тўғри матн] [Муттафақун алайҳ]

الشرح

Усмон ибн Аффон разияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам масжидларини қайтадан, биринчисига қараганда яхшироқ қилиб қурмоқчи бўлдилар. Шунда одамлар бу нарсани ёмон кўришди. Чунки масжиднинг шакли Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам давридаги масжиддан бошқача шаклда бўлар эди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам давридаги масжид ғиш билан қурилган, шифти эса хурмо шохларидан эди. Усмон разияллоҳу анҳу эса масжидни тош ва сувоқ (гипс) билан қуришни хоҳладилар. Шунда Усмон разияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан қуйидаги ҳадис (маъноси)ни эшитганларини хабар бердилар: «Риё ва сумъасиз Аллоҳ таолонинг розилигини истаб масжид қурган кишига Аллоҳ таоло шу амалнинг жинси билан мукофотлайди». Унинг мукофоти Аллоҳ таолонинг шу масжид каби жаннатда унга бир уй қуришидир.

فوائد الحديث

Масжид қуришга тарғиб қилиш ва унинг фазилати.

Масжидни кенгайтириш ва уни таъмирлаш, фазилат бобида уни қуришга баробардир.

Барча ишларда Аллоҳ таолога бўлган ихлоснинг аҳамияти.

التصنيفات

Масжидларга оид ахкомлар