إعدادات العرض
Эй одамлар, менинг намоз ўқишимни ўрганиб олинг ва сизлар ҳам мен каби намоз ўқинг, деб шундай қилдим», - дедилар”
Эй одамлар, менинг намоз ўқишимни ўрганиб олинг ва сизлар ҳам мен каби намоз ўқинг, деб шундай қилдим», - дедилар”
Абу Ҳазм ибн Дийнор ривоят қиладилар: “Бир неча одам минбарнинг нимадан ясалганлиги тўғрисида тортишиб қолдилар, сўнг Саҳл ибн Саъд ас-Сўидий ҳузурига келиб, шу ҳақда ундан сўрадилар. Саҳл ибн Саъд ас-Сўидий бундай деди: “Қасамёд қиламанки, мен унинг нимадан ясалганини жуда яхши биларман. Уни олиб келиб қўйишган куннинг ўзидаёқ кўрганман, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ўша куни унга биринчи марта ўтириб кўрганларини ҳам кўрганман. Минбарнинг ясалиш тарихига келсак, Жаноб Расулуллоҳ фалончи хотинга одам юбордилар (Саҳл хотиннинг отини айтган эди), келгач, унга: «Дурадгор ғуломингга буюрсанг, одамларга гапирганимда устига чиқиб ўтирадиган бир минбар ясаб берса», -дедилар. Хотин ғуломига буюрди. Ғулом тарфо деган дарахт ёғочидан минбар ясади, хотин уни Расулуллоҳга юборди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам минбарни шу ерга қўйишни буюрдилар. Сўнг, Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг минбар устида намоз ўқиганларини кўрдим. Минбар устида такбири таҳрима айтдилар! Сўнг (минбар устида) рукуъ қилдилар, кейин (минбардан) тисарилиб тушиб, ерда сажда қилдилар. Кейин, яна (минбарга) қайтиб чиқдилар. Намоз ўқиб бўлганларидан сўнг одамларга қараб: «Эй одамлар, менинг намоз ўқишимни ўрганиб олинг ва сизлар ҳам мен каби намоз ўқинг, деб шундай қилдим», - дедилар”.
الترجمة
العربية English မြန်မာ Svenska Čeština ગુજરાતી አማርኛ Yorùbá Nederlands اردو Bahasa Indonesia ئۇيغۇرچە বাংলা Türkçe සිංහල हिन्दी Tiếng Việt Hausa Kiswahili ไทย پښتو অসমীয়া دری Кыргызча Lietuvių Kinyarwanda नेपाली മലയാളം తెలుగు Bosanski Italiano ಕನ್ನಡ Kurdî Oromoo Română Soomaali Shqip Српски Українська Wolof Moore Tagalogالشرح
Баъзи кишилар саҳобалардан бирига Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг минбарларилан нимадан ясалгани хақида сўраш учун келдилар. Улар у хақида тартишиб низо чиқаришган эдилар. Шунда у саҳобий Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бир ансорлардан бўлган нажжор хизматчиси бўлган аёлга элчи юборганларини айтиб бердилар. У аёлга: «Одамларга хутба қилаётганимла устига чиқадиган минбар ясаб беришини хизматчинга буюр», – дедилар. У кишига жавоб бериб хизматчисини Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам учун тамариск дарахтидан минбар ясашга буюрди. Ясаб битгач Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга юборди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни масжидаги жойига қўйилди. Сўнгра унинг устид У зот такбир айтиб намоз ўқидилар, сўнгра унинг устида руку қилдилар. Кейин орқага қарамасдан минбар остонасига тушиб сажда қилдилар. Намозни тугатгач одамларга бурилиб қарадиларда: «Эй одамлар, мен буни қандай намоз ўқишимни қўришинглар ва менга ўхшаб намоз ўқишни ўргатиш учун ясаттим», – дедилар.فوائد الحديث
Одамларга эшиттириш ва етказиш учун хатиб ўзига минбар олиб унга чиқмоғи мустаҳабдир.
Таълим бериш учун минбарда намоз ўқиш ва хожат туфайли имом унга эргашганлардан юқорида туриши жоиз.
Мусулмонлар ҳожати учун синоат аҳлидан ёрдам олиш жоизлиги.
Намозда хожат учун енгил харакат қилиш жоиз.
Намозда эргашувчи таълим олиш учун имомига қарашлиги жоиз ва бу хушуъга хилоф эмас.
التصنيفات
Намознинг сифати