Бир киши таҳорат олди ва оёғида тирноқчалик жойни ташлаб қўйди. Буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўриб қолдилар ва: «Қайтгин, таҳоратингни яхшилаб олиб…

Бир киши таҳорат олди ва оёғида тирноқчалик жойни ташлаб қўйди. Буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўриб қолдилар ва: «Қайтгин, таҳоратингни яхшилаб олиб кел!», – дедилар. Қайтиб келди сўнгра намоз ўқиди

Жобир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳу айтади: Менга Умар ибн Хаттоб хабар берди: Бир киши таҳорат олди ва оёғида тирноқчалик жойни ташлаб қўйди. Буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўриб қолдилар ва: «Қайтгин, таҳоратингни яхшилаб олиб кел!», – дедилар. Қайтиб келди сўнгра намоз ўқиди.

[Бу ҳадисни саҳиҳ даражасига кўтарадиган ривоятлари бор] [Муслим ривояти]

الشرح

Умар разияллоҳу анҳу хабар бериб айтадилар: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир киши таҳорат олиб оёғига тирноқчалик сув тегмай қолганини кўриб қолдилар. Тегмай қолган жойига ишора қилиб: «Қайтгинда, таҳоратингни яхшилаб ол ва ҳар бир аъзонинг хаққини тўлиқ бер», – дедилар. Киши қайтиб тахоратини тўлиқ олиб келди сўнгра намоз ўқиди.

فوائد الحديث

Яхшиликка буюришга, ғафлатдаги жоҳил кишини тўғри йўлга бошлашга, хусусан ибодати бузуладиган мункар бўлса, ўнглашга шошилиш лозим.

Таҳорат аъзоларининг барчасига сув тегиши керак. Аъзонинг кичкина ерига бўлса ҳам сув тегмаса ва таҳорат олганига кўп вақт бўлган бўлса, янгидан олиши керак.

Таҳоратни яхшилаб олиш машруъ. Бу эса шариат буюргандай тўлиқ бажариш билан бўлади.

Икки қадам таҳорат аъзоларидандир. Устига масҳ тортиб қўйишни ўзи етарли эмас, аксинча, ювиш керак.

Таҳорат аъзоларини узлуксиз, яъни, бир аъзони ундан олдингиси қуриб қолишидан олдин ювиш керак.

Билмаслик ва эсдан чиқариш вожибни соқит қилмайди, аксинча, гуноҳни соқит қилади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам таҳоратни яхшилаб олмаган бу кишидан вожибни соқит қилмадилар, балки бошидан олишга буюрдилар.

التصنيفات

Таҳорат аҳкомлари