Ҳайзинг сени (ибодатдан) тўсиб турганича кутгин-да, кейин ғусл қил

Ҳайзинг сени (ибодатдан) тўсиб турганича кутгин-да, кейин ғусл қил

Мўминларнинг онаси Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Умму Ҳабиба бинт Жаҳш — Абдурроҳман ибн Авфнинг хотини — Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга (истиҳоза) қондан шикоят қилди. У зот унга: «Ҳайзинг сени (ибодатдан) тўсиб турганича кутгин-да, кейин ғусл қил», дедилар. У эса ҳар намоз олдидан ғусл қилар эди».

[Тўғри матн] [Муслим ривояти]

الشرح

Саҳобиялардан бири Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга ундан (истиҳоза) қон келишда давом этаётганини айтиб шикоят қилди. Шунда бу касалликка йўлиқишидан олдин қанча кун ҳайз кўрган бўлса шунча кун кутиб, ундан сўнг ғусл олиб намоз ўқишга буюрдилар. Умму Ҳабиба эса ҳар бир намоз учун ихтиёрий ғусл олар эди.

فوائد الحديث

Истиҳоза - аёл кишининг одатдаги ҳайз кунларидан кейин ҳам қон чиқишда давом этишидир.

Истиҳозага йўлиққан аёл бу касалликка йўлиқишидан олдин неча кун ҳайз кўрган бўлса, шунча кунини эътиборга олади. Қолган қон эса оддий кунлар ҳукмига ўтади.

Одатдаги кунлари ўтгач, истиҳоза қони бўлса ҳам ҳайздан тоза деб эътибор қилинади ва ғусл олади.

Истиҳоза бўлган аёл ҳар бир намозга ғусл олиши вожиб эмас. Чунки Умму Ҳабиба ўз ижтиҳодларидан келиб чиқиб ҳар намоз олдидан ювинганлар. Агар вожиб бўлганда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам баёнлаган бўлардилар.

Истиҳоза бўлган аёл ҳар бир намозга таҳорат олиши лозим. Чунки унинг ҳадаси (қони) доимий, тўхтамайди. Бавл ёки ел тўхтамай чиқиб турадиган касалликка йўлиққан одам ҳам шунинг ҳукмида.

Дин ишларида бирор муаммога йўлиққан инсон аҳли илмлардан сўраши лозим. Чунки бу аёл Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп қон келишини шикоят қилди.

التصنيفات

Ҳайз, нифос ва истиҳоза