Қабрлар устига ўтирманглар ва уларга қараб намоз ўқиманглар», дедилар

Қабрлар устига ўтирманглар ва уларга қараб намоз ўқиманглар», дедилар

Абу Марсад Ғанавий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қабрлар устига ўтирманглар ва уларга қараб намоз ўқиманглар», дедилар».

[Тўғри матн] [Муслим ривояти]

الشرح

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам қабрлар устига ўтиришдан қайтардилар. ҳудди унга қараб намоз ўқишдан қайтарганлари каби. Яъни намоз ўқувчининг қибла томонида қабр бўлишидан қайтардилар. Чунки у ширкка олиб борувчи йўллардандир.

فوائد الحديث

Қабристонда, қабрлар ўртасида ёки шунга қараб намоз ўқишдан қайтарилган, фақатгина жаноза намози суннатда келгандай жоиздир.

Ширкка элтувчи василадан қутилиш учун қабрга қараб намоз ўқишдан қайтарилган.

Ислом қабрларни улуғлаб ғулувга кетишдан ҳамда уларни хўрлашдан қайтарган.

Мусулмон ўлгандан кейин ҳам унга озор бериш ҳаром бўлиб қолади, чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Маййитнинг суягини синдириш, тириклигида синдириш каби», деганлар.

التصنيفات

Улуҳият тавҳиди, Намознинг шартлари