Улар шундай қавмдирларки, агар ораларидаги бир солиҳ банда ўлса, унинг қабрига масжид бино қилиб

Улар шундай қавмдирларки, агар ораларидаги бир солиҳ банда ўлса, унинг қабрига масжид бино қилиб

Мўминларнинг онаси Оиша розияллоҳу анҳодан: «Умму Салама Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга Ҳабашистондаги Мария деб номланувчи черков ва ундаги суратлар ҳақида кўрган нарсасини гапириб берганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Улар шундай қавмдирларки, агар ораларидаги бир солиҳ банда ўлса, унинг қабрига масжид бино қилиб, унга суратларни чизиб ташлайдилар. Улар Аллоҳнинг наздида махлуқотларнинг энг ёмонидирлар!», дедилар».

[Тўғри матн] [Муттафақун алайҳ]

الشرح

Мўминларнинг онаси Умму Салама разияллоҳу анҳо Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга Ҳабашистонда бўлган чоғларида сурат ва нақшлар билан безатилган «Мария» номли канисани кўрганларини ажабланиб айтиб бердилар. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу суратларнинг сабабларини баёнлаб: «Ўша зикр қилган одамларингизда бирорта солиҳ одам ўлса, қабри устига масжид қуриб ўша суратларни чизардилар», дедилар. Ўша ишларни қилганлар Аллоҳ таолонинг наздида энг ёмон одамлардир. Чунки шундай қилиш Аллоҳ таолога ширк қилишга олиб боради.

فوائد الحديث

Ширкнинг олдини олиш учун, қабрлар устига масжид қуриш, уни устида намоз ўқиш ёки масжидларга ўликларни дафн қилишнинг ҳаромлиги.

Қабрлар устига масжид қуриш, унинг ичига суратлар чизиш яҳуд ва насронийларнинг иши. Ким шундай қилса ўзини уларга ўхшатибди.

Руҳи бор нарсаларнинг суратларни илиш ҳаром.

Ким қабр устига масжид қурса ва унинг ичига суратлар чизса, улар, ана ўшалар Аллоҳнинг энг ёмон бандаларидир.

Шариатнинг тавҳид жиҳатини ширкка олиб борувчи барча василаларини ёпиш билан ҳимоя қилиш.

Солиҳлар шаънида ғулувга кетишдан қайтарилмоқда, чунки, у ширкка тушишга сабаб бўлади.

التصنيفات

Улуҳият тавҳиди, Масжидларга оид ахкомлар