Албатта дунё жозибадор, тотлидир. Аллоҳ сизларни унда халифа қилгандир ва қандай амал қилишингизга қарайди. Дунё ҳамда аёллар фитнасидан четланинг!

Албатта дунё жозибадор, тотлидир. Аллоҳ сизларни унда халифа қилгандир ва қандай амал қилишингизга қарайди. Дунё ҳамда аёллар фитнасидан четланинг!

Абу Саид ал-Худрий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта дунё жозибадор, тотлидир. Аллоҳ сизларни унда халифа қилгандир ва қандай амал қилишингизга қарайди. Дунё ҳамда аёллар фитнасидан четланинг!. Албатта, Бани Исроилнинг биринчи фитнаси аёлларда бўлган эди», –дедилар».

[Тўғри матн] [Муслим ривояти]

الشرح

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда албатта дунё тами тотли, кўриниши жозибадор эканини, инсон у билан ғурурланиб, унга кўмилишини ва энг катта ғами қилиб олишини баёнладилар. Аллоҳ таоло ҳаёти дунёда баъзиларимизни баъзиларимизга қандай амал қилишимизни кўриш учун ўринбосар қилиб қўйган. У Зотга итоат қиламизми ёки осийликми? Сўнгра: Сизларни дунё матоси ва зийнати алдаб қўйишидан ва Аллоҳ буюрган нарсани тарк қилишга ва қайтарган нарсасини бажаришга олиб бориб қўймасин», – дедилар. Дунёда сақланиш керак бўлган фитналарнинг энг улуғи аёллар фитнаси бўлиб, Бану Исроил билан юз берган энг биринчи фитна аёлларнинг фитнаси эди.

فوائد الحديث

Тақвони лозим тутиш ҳамда дунё ва унинг зийнатлари билан машғул бўлмаслик лозим.

Аёлларга қараш, уларнинг нотаниш эркаклар билан аралашишларига енгил қараш каби аёллар билан фитналанишдан огоҳлантирилмоқда.

Аёллар фитнаси дунёдаги энг катта фитналардан.

Ўтган умматлардан ибрат ва сабоқ олиш. Бану Исроил билан бўлган воқеа бошқалар билан ҳам бўлиши мумкин.

Аёллар фитнаси шунда-ки, агар турмуш ўртоқ бўлса, эрини қучи етмайдиган нарсаларга пулини сарфлаб дин ишларидан чалғитади ва дунё топиш билан ҳалок бўлишга олиб боради. Агар бегона бўлса, унинг фитнаси кўчага чиқиб, эркакларга аралашиб ҳақдан оғдирадилар, хусусан, очиқ кийиниб ясанган бўлса. Бу эса инсонни даражама даража зинога олиб бориши мумкин. Шунинг учун мўмин киши фитналардан нажот топиш учун Аллоҳга маҳкам боғланиши ва У Зот томон ошиқиши лозим.

التصنيفات

Аёлларга оид аҳкомлар, Дунёга мухаббат қўйишнинг ёмонлиги