إعدادات العرض
Аллоҳим! Мен сендан қабр азобидан, дўзах азобидан, тириклик ва ўлим фитнасидан ва Масийҳ Дажжолнинг фитнасидан паноҳ сўрайман
Аллоҳим! Мен сендан қабр азобидан, дўзах азобидан, тириклик ва ўлим фитнасидан ва Масийҳ Дажжолнинг фитнасидан паноҳ сўрайман
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дуода: «Аллоҳим! Мен сендан қабр азобидан, дўзах азобидан, тириклик ва ўлим фитнасидан ва Масийҳ Дажжолнинг фитнасидан паноҳ сўрайман», –дер эдилар. Муслим ривоят қилган лафзда: «Сизлардан бирингиз охирги ташаҳҳудни тамомлагач тўрт нарсадан: жаҳаннам ва қабр азобидан, ҳаёт ва мамот фитнасидан ва Дажжол фитнасининг ёмонлигидан паноҳ сўрасин», – дедилар.
الترجمة
العربية বাংলা Bosanski English Español فارسی Français Bahasa Indonesia Русский Tagalog Türkçe اردو 中文 हिन्दी ئۇيغۇرچە Hausa Português Kurdî Kiswahili සිංහල Svenska Čeština ગુજરાતી Yorùbá Tiếng Việt پښتو অসমীয়া دری Кыргызча or नेपाली Kinyarwanda Română తెలుగు Lietuvių മലയാളം Nederlands Soomaali Српски Українська Deutsch ಕನ್ನಡ Wolof Moore Shqip ქართული Azərbaycan Magyar தமிழ் Македонски မြန်မာ አማርኛ Malagasy Oromoo ไทย मराठी ਪੰਜਾਬੀالشرح
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам охирги ташаҳҳуддан кейин, саломдан олдин Аллоҳ таолодан тўрт нарсадан паноҳ беришини сўрар эдилар ва бизни ҳам шундай қилишга буюрдилар. Биринчи: қабр азобидан. Иккинчи: қиёмат кунида дўзах азобига йўлиқишдан. Учинчи: ҳаётдаги ҳаром шаҳватлар, адаштирувчи шубҳалар фитнасидан, ўлим фитнасидан, яъни, руҳи чиқиш арафасида Исломдан ёки суннатдан бурилиб кетишдан ва қабрда икки фаришта саволга тутган вақтдаги фитнадан. Тўртинчи: охир замонда чиқувчи Масиҳ Ад-Дажжол фитнасидан. Аллоҳ у билан бандаларини синайди. Дажжолнинг фитнасини улкан бўлганлиги боис хос зикр қилдилар.فوائد الحديث
Бу паноҳ сўраш дуоси дунё ва охират ёмонликларидан паноҳ сўрашни ўз ичига жамлагани учун энг муҳим ва жомеъ дуолардандир.
Қабр азоби собит ва хақ.
Фитналарнинг хатари ҳамда Аллоҳдан ёрдам ва нажот сўрашнинг муҳимлиги.
Дажжол чиқиши ва унинг фитнаси ёмон эканининг исботи.
Охирги ташаҳҳуддан сўнг ушбу дуони айтиш мустаҳаб.
Солих амалдан сўнг дуо қилиш мустаҳаб.
التصنيفات
Намоз зикрлари