إعدادات العرض
Ҳалок қилувчи етти гуноҳдан четланингиз!
Ҳалок қилувчи етти гуноҳдан четланингиз!
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳалок қилувчи етти гуноҳдан четланингиз!» дедилар. Шунда саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг Расули, улар нима?» деб сўрашди. Расулуллоҳ: «Аллоҳга ширк келтириш; сеҳр; Аллоҳ (ўлдиришни) ҳаром қилган жонни ноҳақ ўлдириш; рибо ейиш; етимнинг молини ейиш; жанг куни ортга қочиш; иффатли-покиза, мўмина, ғофила (беҳаёликлардан бехабар) аёлларни зинода айблаш», деб жавоб бердилар».
الترجمة
العربية বাংলা Bosanski English Español فارسی Français Bahasa Indonesia Русский Tagalog Türkçe اردو 中文 हिन्दी Kurdî Hausa Português മലയാളം తెలుగు Kiswahili தமிழ் မြန်မာ Deutsch 日本語 پښتو Tiếng Việt অসমীয়া Shqip Svenska Čeština ગુજરાતી አማርኛ Yorùbá Nederlands ئۇيغۇرچە සිංහල ไทย دری Akan Azərbaycan Български Fulfulde Magyar Italiano ಕನ್ನಡ Кыргызча Lietuvių Malagasy नेपाली or Română Kinyarwanda тоҷикӣ Moore Wolof Oromoo Српски Soomaali bm Українська rn km ქართული mkالشرح
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматларини еттита ҳалок қилувчи гуноҳлар ва жиноятлардан узоқ бўлишга буюрдилар. У гуноҳлар нималиги ҳақида сўралганларида, шундай баён қилдилар: Биринчи: Аллоҳ таолога ширк келтириш. Турли шаклдаги нарсаларни Аллоҳ субҳонаҳуга ўхшатиш ва тенглаштириш билан ҳамда ибодатлардан бирортасини Аллоҳ таолодан бошқага йўналтириш билан ширк келтириш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ширк энг катта гуноҳ бўлгани сабабли дастлаб шундан бошладилар. Иккинчи: Сеҳр — тугунлар, афсунлар, дорилар ва тутунлар воситасида қилинадиган иш бўлиб, у сеҳр қилинган кишининг баданига таъсир қилиб, уни ўлдириши ёки касал қилиши мумкин ёхуд сеҳр эр-хотин орасини ажратади. Сеҳр шайтоний иш бўлиб, унга кўпинча ширк келтириш билан ва чиркин руҳлар яхши кўрадиган нарсаларни қилиш билан уларга яқинлашиш орқали эришилади. Учинчи: Аллоҳ таоло ўлдиришни ҳаром қилган жонни ноҳақ ўлдириш. Шариатда бирор кишининг ўлимига фақат шаръий сабаб билан ҳоким томонидан қарор берилади. Тўртинчи: Рибони ейиш ёки ундан турфа йўллар билан фойдаланиш. Бешинчи: Балоғатга етмаган ва отаси вафот этган ёш боланинг молини зўравонлик йўли билан ейиш. Олтинчи: Кофирларга қарши урушдан қочиш. Еттинчи: Ҳур бўлган иффатли аёлларга ёки эркакларга «зинокор» дея туҳмат қилиш.فوائد الحديث
Гуноҳи кабиралар еттита эмас, балки ундан кўпдир. Мазкур еттита гуноҳ хатари ва гуноҳи жуда катта бўлгани учун кабира гуноҳлар шулар экани алоҳида айтилган.
Қасос, диндан чиқиш, оила қургач зино қилиш каби ўлдириш шаръан ҳақли бўлган ҳолатларда ўша одамни ўлдириш жоиз, фақат буни шаръий маҳкамагина қарор бериб, ижро этади.