Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад У Зотнинг пайғамбари» деб гувоҳлик беришга, намозни барпо қилишга, закотни адо…

Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад У Зотнинг пайғамбари» деб гувоҳлик беришга, намозни барпо қилишга, закотни адо этишга, қулоқ солиб итоат этишга ва ҳар бир мусулмонга насиҳат қилишга байъат бердим

Жарир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳу айтадилар: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад У Зотнинг пайғамбари» деб гувоҳлик беришга, намозни барпо қилишга, закотни адо этишга, қулоқ солиб итоат этишга ва ҳар бир мусулмонга насиҳат қилишга байъат бердим».

[Тўғри матн] [Муттафақун алайҳ]

الشرح

Жарир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга қуйидаги ишларни бажаришга аҳду паймон берганлари ҳақида хабар бердилар: Тавҳид, куну тун беш маҳал фарз намозни шарт, рукн, вожиб ва суннатларига риоя қилиб қоим қилишга, бойликдаги вожиб ибодат бўлган закотни ўз ҳақдорларига беришга, бошлиқларга итоат этишга, ҳар бир мусулмонга насиҳат қилиш. Насиҳат - мусулмонга манфаат олиб келишга, унга яхшилик етишига ҳарис бўлиш ва ундан сўз ва амал орқали ёмонликни даф қилиш.

فوائد الحديث

Намоз ва закотнинг аҳамияти ҳамда улар Ислом рукнларидан бир рукн эканлиги.

Мусулмонлар бир бирига холис ва насихатгўй бўлишларининг аҳамияти. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалардан шу ишга байъат олдилар.

التصنيفات

Намоз фазли