Мусулмон қабрида сўралса: «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчиси», деб гувоҳлик беради

Мусулмон қабрида сўралса: «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчиси», деб гувоҳлик беради

Баро ибн Озиб разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Мусулмон қабрида сўралса: «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчиси», деб гувоҳлик беради. Аллоҳ таоло бу ҳақида айтадики: «Аллоҳ иймон келтирганларни бу дунё ҳаётида ҳам, охиратда ҳам собит сўз ила собитқадам қилур» [Иброҳим: 27].

[Саҳиҳ] [Муттафақун алайҳ]

الشرح

Мўмин киши қабрда сўроқ қилинади. Уни бу ишга вакил қилинган икки фаришта Мункар ва Накир сўроққа тутади. Бир қанча ҳадисларда уларнинг номлари мана шундай келган. Шунда мўмин: «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир», деб гувоҳлик беради. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бу Аллоҳ таоло Қуръонда айтган собит сўздир», деб қуйидаги оятни ўқидилар: «Аллоҳ иймон келтирганларни бу дунё ҳаётида ҳам, охиратда ҳам собит сўз ила собитқадам қилур» [Иброҳим: 27].

فوائد الحديث

Қабр сўроғи ҳақдир.

Аллоҳ таоло Ўз мўмин бандаларини дунё ва охиратда «собит сўз» (тавҳид калимаси) билан собитқадам қилиб қўйиши Унинг улкан фазлу-карамидандир.

Тавҳид калимаси(лаа илааҳа иллаллоҳ)нинг ва шу калима билан вафот этишнинг фазилати.

Аллоҳнинг мўмин кишини дунёда иймонда маҳкам туриш ва тўғри йўлдан (сиротул мустақимдан) юриш билан, вафот этаётганда тавҳид ила жон таслим қилиш билан, қабрда эса икки фариштанинг сўроғи пайтида собитқадам қилиши билан бўлади.

التصنيفات

Барзах ҳаёти