إعدادات العرض
Одамлар орасида аввалги пайғамбарлардан сақланиб қолган бир гап шуки: «Агар уялмасанг, хоҳлаган ишингни қил!
Одамлар орасида аввалги пайғамбарлардан сақланиб қолган бир гап шуки: «Агар уялмасанг, хоҳлаган ишингни қил!
Абу Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Одамлар орасида аввалги пайғамбарлардан сақланиб қолган бир гап шуки: «Агар уялмасанг, хоҳлаган ишингни қил!»
الترجمة
العربية বাংলা Bosanski English Español فارسی Français Bahasa Indonesia Tagalog Türkçe اردو 中文 हिन्दी Hausa Kurdî Português සිංහල Русский Nederlands অসমীয়া Tiếng Việt Kiswahili ગુજરાતી پښتو Română മലയാളം नेपाली Deutsch Кыргызча తెలుగు ქართული Moore Magyar Svenska Македонски ಕನ್ನಡ Українська Kinyarwanda Oromoo ไทย Lietuvių Српски मराठी ਪੰਜਾਬੀ دری አማርኛ Malagasy ភាសាខ្មែរالشرح
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам авлоддан авлодга ўтиб бизнинг умматнинг биринчи авлодигача етиб келган олдинги пайғамбарлардан қолган бир васият борлиги ҳақида хабар бердилар. У ҳам бўлса: «Қилмоқчи бўлган ишингга қара: агар у ишдан уялишга ҳожат бўлмаса, уни бажар; агар у иш уялишга арзийдиган нарса бўлса, уни тарк эт. Чунки ёмон ва қораланадиган ишлардан қайтарувчи нарса — ҳаёдир. Кимда ҳаё бўлмаса, у ҳар турли фаҳш ва мункар ишлар ичига чўкиб кетади».فوائد الحديث
Ҳаё яхши хулқдарнинг асли
Ҳаё анбиёларнинг сифатидан ва улардан бизга мерос.
Ҳаё мусулмон кишини зийнатловчи амалларга чорлайди ва уни булғайдиган ишлардан қайтаради.
Нававий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Бу ердаги амр мубоҳликка далолат қилади. Аллоҳдан ҳам одамлардан ҳам уялмайдиган иш бўлса уни бажараверсин, агар уялтирадиган иш бўлса, қилмасин. Ислом динининг бутун мазмун-моҳияти шу нарса устига қурилган. Яъни инсон вожиб ва мандуб ишларни тарк қилишдан уялиши ҳамда ҳаром ва макруҳ ишларни бажаришдан уялиши лозим. Мубоҳга келсак, уни бажаришдан ёки тарк қилишдан уялиш ўрнига қараб жоиз. Шундай қилиб ҳадис Исломнинг беш ҳукмини ўз ичига олди.
Бу таҳдидли буйруқ ҳам дейилган. Яъни агар сенда ҳаё бўлмаса, хоҳлаганингни қил, Аллоҳ албатта жазоингни беради.
Яна хабар маъносидаги буйруқ ҳам дейилган. Яъни уялмаган инсон хоҳлаганини қилади.
التصنيفات
Мақталаган ахлоқлар