Сизлар Аллоҳга ҳақиқий таваккал қилсаларингиз, эрталаб оч чиқиб кечқурун тўқ қайтган қушлар каби сизларни ҳам ризқлантиради»,— деб айтганларини эшитдим

Сизлар Аллоҳга ҳақиқий таваккал қилсаларингиз, эрталаб оч чиқиб кечқурун тўқ қайтган қушлар каби сизларни ҳам ризқлантиради»,— деб айтганларини эшитдим

Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни: «Сизлар Аллоҳга ҳақиқий таваккал қилсаларингиз, эрталаб оч чиқиб кечқурун тўқ қайтган қушлар каби сизларни ҳам ризқлантиради»,— деб айтганларини эшитдим.

[Тўғри матн] [Тирмизий, Ибн Можа ва Аҳмад ривояти]

الشرح

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда Аллоҳ таолога диний ва дунёвий ишларда манфаатларни жалб қилишда ҳамда зарарларни даф қилишда Аллоҳга суянишга ундамоқдалар. Чунки берувчи ҳам, олувчи ҳам, манфаат ва зарар берувчи ҳам фақатгина Аллоҳдир. Манфаатларни олиб келадиган ва зарарларни кетқазадиган сабабларни Аллоҳга суянган ҳолда қилишимиз лозим. Қачон шундай қилсак, Аллох бизга эрталаб оч кетиб кечқурун қорни тўқ бўлиб қайтадиган қуш каби ризқлантиради. Қушнинг дангасаликсиз ва бепарволиксиз (уйидан чиқиб изланиши) ризқ талабида қилинган сабабларнинг бир туридир.

فوائد الحديث

Таваккулнинг фазилати. У ризқни жалб қилувчи энг улуғ сабаблардандир.

Таваккул, сабабларни бажаришни инкор килмайди. Чунки, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақиқий таваккул, ризқ талабида юришга тескари эмаслигини хабар бердилар.

Шариат, қалб амалларига эътибор бериши, чунки таваккул қалб амалларидандир.

Инсоннинг фақат сабабларга боғланиб қолиши динининг ноқислигига, сабабларни тарк қилиши эса унинг ақлининг ноқислигига далолат қилади.

التصنيفات

Қалб амларри фазли