إعدادات العرض
У зот: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: «Эй Аллоҳнинг Расули, сизга қандай салом беришни ўргандик, энди сизга қандай саловат айтамиз?
У зот: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: «Эй Аллоҳнинг Расули, сизга қандай салом беришни ўргандик, энди сизга қандай саловат айтамиз?
Абдурраҳмон ибн Абу Лайло айтади: Менга Каъб ибн Ужро разияллоҳу анҳу йўлиқиб: «Сенга Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитган бир совғани совға қилайми?» деди. (Мен: "Албатта, менга совға қилинг!”, дедим.) У зот: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: «Эй Аллоҳнинг Расули, сизга қандай салом беришни ўргандик, энди сизга қандай саловат айтамиз?» деб сўрадик. У зот: «Аллооҳумма солли алаа Муҳаммадин ва алаа аали Муҳаммад, камаа соллайта алаа аали Иброоҳиим, иннака Ҳамиидум Мажиид. Аллооҳумма баарик алаа Муҳаммадин ва алаа аали Муҳаммад, камаа баарокта алаа аали Иброоҳиим, иннака Ҳамиидум Мажиид», денглар», –дедилар.
الترجمة
العربية বাংলা Bosanski English Español فارسی Français Bahasa Indonesia Tagalog Türkçe اردو 中文 हिन्दी ئۇيغۇرچە Hausa Português Kurdî සිංහල Русский Svenska ગુજરાતી Yorùbá Tiếng Việt Kiswahili پښتو অসমীয়া دری Кыргызча or नेपाली Čeština Română Nederlands Soomaali తెలుగు മലയാളം Српски Kinyarwanda ಕನ್ನಡ Lietuvių Wolof Українська ქართული Moore Magyar Shqip Македонски Azərbaycan Malagasy Oromoo Deutsch ไทย मराठी ਪੰਜਾਬੀ አማርኛ Italiano ភាសាខ្មែរالشرح
Саҳобалар ташаҳудда «Ассалааму алайка аййўҳаннабий ва роҳматуллоҳи ва барокаатуҳ...» деб пайғамбаримизга салом беришни ўрганганларидан сўнг, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан салавотнинг кўриниши хақида сўрадилар. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга салавот айтишнинг кўриниши ҳақида хабар бердилар. Маъноси: «Аллооҳумма солли алаа Муҳаммадин ва алаа аали Муҳаммад». Яъни: Аллоҳим У зотга, динларига эргашганларга,мўмин қариндошларига олий малода (фришталарнинг ҳузурида) салавот айт, яъни, мақтагин! «Камаа соллайта алаа аали Иброҳим» Ҳудди Иброҳим алайҳиссалом оилаларига марҳамат қилганинг каби Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга ҳам марҳамат қилгин. Иброҳим алайҳиссаломнинг оилалари: Исмоил, Исҳоқ, уларнинг зурриётлари ва уларга эргашган барча мўминлар. «иннака Ҳамиидун Мажиид». Яъни: Зотинг, сифатинг ва феълларинг мақталган. Улуғлигинг, салтанатинг ва саҳоватинг кенгдир. «Аллооҳумма баарик алаа Муҳаммадин ва алаа аали Муҳаммад, камаа баарокта алаа аали Иброоҳиим». Яъни: Яхшилик ва карамингнинг энг улуғини бер ҳамда уни зиёда, собит қил!فوائد الحديث
Салафлар илмий масалаларни бир-бирларига ҳадя қилар эдилар.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга намознинг охирги ташаҳҳудида салавот айтиш вожиб.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларига салавот ва салом айтишни ўргатдилар.
Бу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтишнинг энг комил кўринишларидан бири.