إعدادات العرض
Ким бомдод намозини ўқиса, у Аллоҳнинг зиммасида (ҳимоясида) бўлади
Ким бомдод намозини ўқиса, у Аллоҳнинг зиммасида (ҳимоясида) бўлади
Жундуб ибн Абдуллоҳ Қосрий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким бомдод намозини ўқиса, у Аллоҳнинг зиммасида (ҳимоясида) бўлади. Аллоҳ сизлардан ҳаргиз Ўз зиммасидан бирор нарсани талаб қилмайди. Чунки, У Зот кимдан Ўз зиммасидан бирор нарсани талаб қилса, топади. Кейин уни юзтубан қилиб жаҳаннам оловига улоқтиради», – дедилар.
[Тўғри матн] [Муслим ривояти]
الترجمة
العربية বাংলা Bosanski English Español فارسی Français Bahasa Indonesia Русский Tagalog Türkçe اردو 中文 हिन्दी ئۇيغۇرچە Kurdî Português മലയാളം తెలుగు Kiswahili தமிழ் မြန်မာ Deutsch 日本語 پښتو Tiếng Việt অসমীয়া Shqip Svenska Čeština ગુજરાતી አማርኛ Yorùbá Nederlands සිංහල Hausa ไทย دری Fulfulde Magyar Italiano ಕನ್ನಡ Кыргызча Lietuvių or Română Kinyarwanda Српски Moore नेपाली Oromoo Wolof Soomaali Malagasy Български Українська Azərbaycan ქართული Lingala тоҷикӣ bm Македонскиالشرح
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда ким бомдод намозини ўқиса, Аллоҳнинг ҳифзи ҳимоясида бўлиши, ундан (ёмон нарсаларни) даф қилиши ва унга ёрдам беришини хабар бердилар. Сўнгра бу аҳдни бузишдан қайтардилар. Бомдод намозини тарк қилиш ёки ўқиган инсонга зарар бериб душманлик қилиш билан аҳдни бузган бўлади. Ким шу ишни қилса, бу ҳимояни бузибди ва қаттиқ таҳдидга йўлиқибди. Кимни Аллоҳ ушлайман деса, ушлайди, сўнгра дўзахга юзи билан ирғитади.فوائد الحديث
Бомдод намозининг фазли ва аҳамиятининг баёни.
Бомдод намозини ўқиган инсонга ёмонлик қилишдан қаттиқ қайтариқ.
Аллоҳ солиҳ бандалирига ёмонлик қиладиганлардан қасос олади.
التصنيفات
Намоз фазли