Сизларнинг яхшиларингиз, ахлоқи яхшиларингиздир

Сизларнинг яхшиларингиз, ахлоқи яхшиларингиздир

Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам фаҳш ишларни қилмас ва ҳеч қачон сўкинмас эдилар. Ул зот: «Сизларнинг яхшиларингиз, ахлоқи яхшиларингиздир», дер эдилар».

[Тўғри матн] [Муттафақун алайҳ]

الشرح

Қабиҳ сўз ва феъллар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ахлоқларидан эмас эди. Фаҳш ишлар томонга интилмас ва қасддан бажармас эдилар, балки У зот улуғ хулқ эгаси эдилар. Ул зот: «Сизларнинг яхшиларингиз, ахлоқи яхшиларингиздир», дер эдилар». Чиройли хулқ – яхшилик қилиш, очиқ юз, бошқаларга азийят бермай уларни азиятини кўтариш ва инсонлар билан чиройли тарзда аралашиб юриш билан бўлади.

فوائد الحديث

Мўмин киши ёмон сўз ва қабиҳ ишлардан йироқ бўлиши лозим.

Фақат яхши амал қилиб, чиройли сўз сўзлашлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хулқлари комиллигидандир.

Чиройли хулқ мусобақа майдонидир. Ким ўзиб кетса, мўминларнинг энг яхшиси ва иймони комили бўлади.

التصنيفات

Мақталаган ахлоқлар