Сени Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мени юборган нарса билан юборайми?! Бирорта тимсолни қўймай йўқ қиласан. Бирорта кўтарилган қабрни қўймай…

Сени Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мени юборган нарса билан юборайми?! Бирорта тимсолни қўймай йўқ қиласан. Бирорта кўтарилган қабрни қўймай текислайсан», дедилар

Абул Ҳайёж Асдий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Менга Али ибн Абу Толиб: «Сени Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мени юборган нарса билан юборайми?! Бирорта тимсолни қўймай йўқ қиласан. Бирорта кўтарилган қабрни қўймай текислайсан», дедилар».

[Тўғри матн] [Муслим ривояти]

الشرح

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларини бирорта ҳайкални қўймай йўқ қилишга буйруқ бериб жўнатар эдилар. Ҳайкал – Рўҳи бор жисмли ёки жисмсиз нарсаларнинг сўратидир. Шунингдек қандай баланд ёки устида биноси бор қабр бўлса, бузиб ер билан текис ёки бир қарич баланд қилиб текислашга буюрдилар.

فوائد الحديث

Руҳи бор нарсаларни чизиш ҳаромлиги, чунки у ширкга василадир.

Қўлидан келадиган ёки салтанати бўлган инсон мункарни қўли билан йўқ қилиши машруъдир.

Сурат, ҳайкал ва қабрлар устига бинолар қуриш каби жоҳилият асоратларини кетказишга Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳарисликлари.

التصنيفات

Улуҳият тавҳиди