Кимки кечқурун Бақара сурасининг охирги икки оятини ўқиса, унга кифоя қилади», дедилар

Кимки кечқурун Бақара сурасининг охирги икки оятини ўқиса, унга кифоя қилади», дедилар

Абу Масъуд разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кимки кечқурун Бақара сурасининг охирги икки оятини ўқиса, унга кифоя қилади», дедилар.

[Тўғри матн] [Муттафақун алайҳ]

الشرح

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадиси шарифда ким кечқурун Бақара сурасининг охирги икки оятини ўқиса, Аллоҳ унга ёмонлик ва балолардан кифоя қилишини хабар бердилар. Таҳажжуд намозидан кифоя қилиши; тундаги вирдларида кифоя қилиши; қиёмуллайлда Қуръон ўқиши етарли бўлган энг оз миқдорлиги ва булардан бошқа фикрлар айтилган. Эҳтимол, бу айтиб ўтилганларнинг ҳаммаси тўғридир, ҳадис лафзи ҳаммасини ўз ичига олиши мумкин.

فوائد الحديث

Бақара сурасини охирги оятларининг фазли. У (آمن الرسول ...) оятидан охирига қадардир.

Бақара сурасининг охири, уни тунда ўқиган инсондан ёмонлик, бало ва шайтонни даф қилади.

Тун қуёш ботиши билан бошланиб кун чиқиши билан тугайди.

التصنيفات

Сура ва оятларнинг фазилатлари, Эрталабки ва кечки зикрлар