Иймон етмиш нечта ёки олтмиш нечта шуъбадан иборатдир. Унинг энг афзали «Лаа илааҳа иллаллоҳ» демоқ ва энг пасти эса йўлдаги озор берадиган нарсани олиб ташлаш

Иймон етмиш нечта ёки олтмиш нечта шуъбадан иборатдир. Унинг энг афзали «Лаа илааҳа иллаллоҳ» демоқ ва энг пасти эса йўлдаги озор берадиган нарсани олиб ташлаш

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Иймон етмиш нечта ёки олтмиш нечта шуъбадан иборатдир. Унинг энг афзали «Лаа илааҳа иллаллоҳ» демоқ ва энг пасти эса йўлдаги озор берадиган нарсани олиб ташлаш. Ҳаё иймоннинг шуъбасидир», дедилар».

[Тўғри матн] [Муттафақун алайҳ]

الشرح

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда иймон кўп шуъба ва хислатлардан иборат эканини ҳамда амаллар, эътиқодлар ва сўзларни ўз ичига олишини хабар бердилар. Иймоннинг энг улуғ хислати ва афзали «Лаа илааҳа иллаллоҳ» унинг маъносини тушуниб талаб қилган нарсасига амал қилишдир. «Аллоҳ ягона ёлғиз ибодатга лойиқ илоҳ ва ундан бошқаси лойиқ эмас», деб эътиқод қилишдир. Иймоннинг энг пастки амалларидан, инсонларга йўлларида зарар берадиган нарсаларни олиб ташлашдир. Сўнгра Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаё ҳам иймон хислатларидан эканини хабар бердилар. Ҳаё, чиройли ишларни қилиб қабиҳ ишларни ташлашга ундайдиган хулқдир.

فوائد الحديث

Иймон мартабалардан иборат, баъзиси баъзисидан афзалдир.

Иймон сўз, амал ва эътиқоддир.

Аллоҳдан ҳаё: Қайтарган жойида сизни кўрмаслик ва буюрган жойидан сизни йўқотмаслигини ўз ичига олади.

Саноқнинг айтилиши унинг шунгагина чекланганини англатмайди, балки, бу иймон амалларининг кўплигига далолат қилади. Чунки араблар бирор нарсанинг саноғини ундан бошқасини рад қилиш учун айтмайдилар.

التصنيفات

Иймоннинг зиёда ва нуқсони