Шайтон бирингизнинг олдингизга келиб: "Фалон нарсани ким яратди? Пистон нарсани ким яратди?"- деб, охири: "Роббингни ким яратди?"- деб савол беради. Агар иш шу даражага…

Шайтон бирингизнинг олдингизга келиб: "Фалон нарсани ким яратди? Пистон нарсани ким яратди?"- деб, охири: "Роббингни ким яратди?"- деб савол беради. Агар иш шу даражага етиб келса, Аллоҳдан паноҳ сўраб, васвасага чек қўйсин!" - дедилар

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан нақл қилинади: Расулуллоҳ соллалллоҳу алайҳи ва саллам: "Шайтон бирингизнинг олдингизга келиб: "Фалон нарсани ким яратди? Пистон нарсани ким яратди?"- деб, охири: "Роббингни ким яратди?"- деб савол беради. Агар иш шу даражага етиб келса, Аллоҳдан паноҳ сўраб, васвасага чек қўйсин!" - дедилар.

[Тўғри матн] [Муттафақун алайҳ]

الشرح

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Шайтон мўъминга олиб келадиган васваса саволларига чиройли жавобнинг хабарини бердилар. Шайтон: "Фалон нарсани ким яратди? Пистон нарсани ким яратди? Осмонни ким яратди? Ерни ким яратди?"- деб савол беради. Мўъмин одам диний эътиқод, фитрат ва ақлий нуқтаи назаридан келиб чиқиб: "Аллоҳ!" деб жавоб беради. Бироқ Шайтон шу ерда тўхтаб қолмайди, аксинча, давом этиб: "Роббингни ким яратган?", - дейди. Бундай вазиятда мўъмин ушбу васвасаларни учта нарса билан даф қилади: Аллоҳга бўлган иймон. Шайтондан Аллоҳ ила паноҳ сурашлик билан. Васвасалардан воз кечиш.

فوائد الحديث

Шайтон олиб келадиган васваса ва хаёллардан воз кечиб, улар ҳақида ўйламаслик ҳамда васвасаларни кетказишда Аллоҳ таолога илтижо қилишлик.

Мўъминнинг қалбидаги шариатга хилоф бўлган барча васвасалар Шайтондандир.

Аллоҳнинг зоти ҳақида тафаккур қилишдан қайтариш ва Аллоҳнинг махлуқотлари ва мўъжизалари ҳақида фикр юритиш.

التصنيفات

Аллоҳ таолога иймон, Ислом, Аллоҳни зикр қилишнинг фоидалари