Илмнинг кўтарилиши, билимсизлик, зино ва майхўрликнинг кўпайиши, эркаклар сони озайиб, хотин-қизлар сони ортиб кетиши, ҳатто, битта эркакка элликта аёлнинг тенг…

Илмнинг кўтарилиши, билимсизлик, зино ва майхўрликнинг кўпайиши, эркаклар сони озайиб, хотин-қизлар сони ортиб кетиши, ҳатто, битта эркакка элликта аёлнинг тенг келиши - Қиёматнинг аломатларидандир

Анас ибн Молик разияллоҳу анҳунинг шундай деганлари ривоят қилинади: 'Мен сизларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитган ҳадисни айтиб бераман. У ҳадисни сизларга мендан бошқа бирон кимса айтиб бермайди. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитганман: "Илмнинг кўтарилиши, билимсизлик, зино ва майхўрликнинг кўпайиши, эркаклар сони озайиб, хотин-қизлар сони ортиб кетиши, ҳатто, битта эркакка элликта аёлнинг тенг келиши - Қиёматнинг аломатларидандир".

[Тўғри матн] [Муттафақун алайҳ]

الشرح

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам уламоларнинг оламдан ўтиши муносабати билан шаръий илмларнинг кўтарилиши, Қиёмат қоим бўлишига яқин пайдо бўладиган аломатлардан эканини очиқладилар. Бунинг оқибатида жоҳиллик томир отиб, зино ва фаҳш ишлар ҳамда майхўрлик кўпайиб, эркаклар сони хотин-қизлар сонидан озайиб, элликта аёлнинг ишлари ва манфаатлари учун битта эркак раҳбар бўлиб қолади.

فوائد الحديث

Қиёматнинг айрим аломатларининг баёни.

Қиёматнинг қачон қоим бўлиши, Аллоҳ таоло яшириб қўйган ғайб ишлардан биридир.

Шаръий илмни йуқолиб кетишидан илгари ўрганишга тарғиб.

التصنيفات

Барзах ҳаёти, Илм фазли