إعدادات العرض
Жоним қўлида бўлган Зот билан қасамки, албатта, келажакда ичингизга Ибн Марям алайҳиссалом одил ҳакам бўлган ҳолда нозил бўлади. Сўнг хочни синдиради, чўчқани…
Жоним қўлида бўлган Зот билан қасамки, албатта, келажакда ичингизга Ибн Марям алайҳиссалом одил ҳакам бўлган ҳолда нозил бўлади. Сўнг хочни синдиради, чўчқани ўлдиради, жизяни бекор қилади ҳамда мол-мулк тўлиб-тошади. Ҳаттоки бирор киши уни қабул қилмай қўяди», – дедилар
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Жоним қўлида бўлган Зот билан қасамки, албатта, келажакда ичингизга Ибн Марям алайҳиссалом одил ҳакам бўлган ҳолда нозил бўлади. Сўнг хочни синдиради, чўчқани ўлдиради, жизяни бекор қилади ҳамда мол-мулк тўлиб-тошади. Ҳаттоки бирор киши уни қабул қилмай қўяди», – дедилар.
[Тўғри матн] [Муттафақун алайҳ]
الترجمة
العربية English မြန်မာ Svenska Čeština ગુજરાતી Yorùbá اردو Bahasa Indonesia ئۇيغۇرچە සිංහල हिन्दी Hausa Kiswahili پښتو অসমীয়া دری Кыргызча or Tiếng Việt नेपाली Kinyarwanda తెలుగు Bosanski Lietuvių Română മലയാളം Nederlands Soomaali Српски Kurdî Українська Deutsch ಕನ್ನಡ Wolof Moore Shqip Português ქართული Azərbaycan 中文 Magyar فارسی Македонски தமிழ் বাংলা Русский አማርኛ Malagasy Oromoo Tagalog ไทย मराठी ਪੰਜਾਬੀ Türkçeالشرح
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда Исо ибн Марям алайҳиссалом тушиб, Муҳаммадия шариати ила адолат билан ҳукм қилишига қасам ичдилар. У киши насоролар улуғлайдиган хочни синдирадилар, чўчқани ўлдирадилар, жизяни қабул қилмайдилар ва барча инсонларни Ислом динига олиб кирадилар. Бойлик кўпаяди, ҳеч ким уни қабул қилмай қўяди. Бу эса, бойликнинг кўплиги, ҳамма қўлидаги нарса билан бошқадардан беҳожат экани, баракалар тушгани ва яхшиликлар узлуксиз эканига далолат қилади.فوائد الحديث
Охир замонда Исо алайҳиссалом тушиши тасдиқланмоқда ва бу қиёмат аломатларидандир.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шариатларини ҳеч ким насх қилмайди.
Охир замонда одамлар беҳожат бўлса ҳам мол-дунёга барака ёғилади.
Ислом дини охир замонгача қолиши ҳақида башорат берилмоқда. Чунки Исо алайҳиссалом шу дин билан ҳукм қиладилар.