Ким менинг номимдан қасддан ёлғон гапирса, ўзига дўзахдан жой ҳозирлаб олаверсин»,– дедилар

Ким менинг номимдан қасддан ёлғон гапирса, ўзига дўзахдан жой ҳозирлаб олаверсин»,– дедилар

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким менинг номимдан қасддан ёлғон гапирса, ўзига дўзахдан жой ҳозирлаб олаверсин»,– дедилар.

[Тўғри матн] [Муттафақун алайҳ]

الشرح

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда ким У зотга қасддан сўз ёки феълни ёлғон нисбат берса, ёлғонига жазо ўлароқ Қиёмат куни дўзахдан жой олишини хабар бердилар.

فوائد الحديث

Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг номидан қасддан ва билиб туриб ёлғон гапиришлик дўзахга киришга сабаб бўлади.

Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга нисбатан ишлатилган ёлғон бошқа одамларга нисбатан ишлатилган ёлғон каби эмас. Чунки у ёлғоннинг орқасидан дину дунёга зарар берадиган улкан фасод ишлар келиб чиқади.

Ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга нисбат берилишида саҳиҳ ёки заиф эканини аниқ билмагунча уни тарқатишдан қайтарилмоқда.

التصنيفات

Суннатнинг аҳамияти ва мартабаси, Ёқимсиз ахлоқлар