Расулуллоҳдан ўн оят ўргансалар ундаги илм ва амалдан бохабар бўлмай туриб кейинги оятларга ўтмаганликларини ва

Расулуллоҳдан ўн оят ўргансалар ундаги илм ва амалдан бохабар бўлмай туриб кейинги оятларга ўтмаганликларини ва

Абу Абдурраҳмон Суламий раҳимаҳуллоҳдан нақл қилинади: Бизга Қуръондан дарс берган Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари улар Расулуллоҳдан ўн оят ўргансалар ундаги илм ва амалдан бохабар бўлмай туриб кейинги оятларга ўтмаганликларини ва натижада илм ва амални бирга ўрганишганини"- айтишар эдилар.

[Ҳасан] [Аҳмад ривояти]

الشرح

Саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ўн оят дарс олишса ундаги илмни пухта ўрганиб, амал қилмагунларича кейинги оятларга ўтишмас эдилар. Бу билан ҳам илмни, ҳам амални ўрганишар эдилар.

فوائد الحديث

Саҳоба разияллоҳу анҳумларнинг фазилати ва Қуръон ўрганишга бўлган рағбатлари.

Қуръон ёдлаш дегани, уни қуруққина ёдлаб ёки қироатини ўрганишгина эмас, аксинча, уни ўрганиб, унга амал қилиш, демакдир.

Илм сўз ва амалдан олдиндир.

التصنيفات

Тажвид илми, Қуръон ҳофизларининг ва уни ўқиш одоблари, Илм фазли