Чақираётган ва айтаётган нарсангиз жуда яхши. Бизга қилган ишларимизга каффорат бўладиган бирор ишни хабарини берганингизда (ўшани бажарар эдик)

Чақираётган ва айтаётган нарсангиз жуда яхши. Бизга қилган ишларимизга каффорат бўладиган бирор ишни хабарини берганингизда (ўшани бажарар эдик)

Ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Ширк аҳлидан бўлган бир қанча одамлар кўп қотиллик ва кўп зино қилган эдилар. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга келиб: « Чақираётган ва айтаётган нарсангиз жуда яхши. Бизга қилган ишларимизга каффорат бўладиган бирор ишни хабарини берганингизда (ўшани бажарар эдик)», – дедилар. Шу вақтда: {Улар Аллоҳ билан бирга бирор илоҳга илтижо қилмаслар. Аллоҳ (ўлдиришни) ҳаром қилган жонни ноҳақдан ўлдирмаслар. Зино қилмаслар} [Фурқон: 68] ояти ва сен менинг тарафимдан: «Эй ўз жонларига исроф (жабр) қилган бандаларим, Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг!» [Зумар: 53] оятлари нозил бўлди.

[Тўғри матн] [Муттафақун алайҳ]

الشرح

Бир нечта кўп қотиллик ва зино қилган мушриклар Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга келиб: «Чақираётган Ислом ва унинг таълимлари яхши нарса, лекин бизни ҳолатимиз қандай бўлади, шунча ширк ва гуноҳи кабираларга каффоратлар борми?», деб айтдилар. Шу вақтда инсонларни гуноҳи кўплигига қарамасдан Аллоҳ тавбаларини қабул қилган икки оят тушди. Агар қабул қилмаганда эди, улар ўша куфру туғёнларида давом этаверар ва бу динга кирмаган бўлар эдилар.

فوائد الحديث

Исломнинг фазли ва улуғлиги. У ўзидан олдинги барча гуноҳларни ўчиради.

Аллоҳнинг бандаларига бўлган раҳматининг кенглиги, кечиримлилиги ва авфи.

Ширк, беҳақ қотиллик ва зинонинг ҳаром эканлиги. Бу гуноҳларни қилганларга таҳдид.

Чин дилдан ихлос ва солиҳ амал билан қилинган тавба барча гуноҳларни кечирилишига сабабчи бўлади, гарчи у гуноҳ куфр бўлса ҳам.

Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлиш ҳаромдир.

التصنيفات

Ислом, Оятлар тафсири