Йўқ, бу томир (узилиши) дир. Лекин қанча кун ҳайз кўрсанг, шунча пайт намозни тарк қил, сунгра ғусул олгин ва намоз ўқигин!» – дедилар

Йўқ, бу томир (узилиши) дир. Лекин қанча кун ҳайз кўрсанг, шунча пайт намозни тарк қил, сунгра ғусул олгин ва намоз ўқигин!» – дедилар

Оиша разийаллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Фотима бинти Абу Ҳубайш Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келиб сўради: «Мен истиҳоза кўрадиган ва покланмайдиган ( ҳайзи тўхтамайдиган) аёлман. Намозни тарк қилайми?». Шунда У зот: « Йўқ, бу томир (узилиши) дир. Лекин қанча кун ҳайз кўрсанг, шунча пайт намозни тарк қил, сунгра ғусул олгин ва намоз ўқигин!» – дедилар».

[Тўғри матн] [Муттафақун алайҳ]

الشرح

Фотима бинти Абу Ҳубайш Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: «Менинг ҳайзим тўхтамайди. Ҳайз замонидан бошқа вақтда ҳам қон келаверади. Бошқа кунларнинг ҳукми ҳам ҳайз кунларим ҳукмига тушадими? Шунда намозни тарк қилайми?», – деб сўрадилар. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «У истиҳоза қони. У бачадондаги томир узулишидан келиб чиқади ва у ҳайз қони эмас. Касал бўлишингдан олдин ойнинг қайси вақтида ҳайз кўрган бўлсанг, ўша вақтларда рўза ва намоз каби ҳайз кўрган аёлга ман қилинадиган нарсаларни тарк қилгин. Агар ўша муддат тугаса, ҳайздан тозаланганлар каби бўласан. Қон ўрнини ювгин, сўнгра бутун баданингни ювиб ғусл ол, сўнгра намоз ўқи!»,- дедилар.

فوائد الحديث

Аёл кишининг ҳайз кунлари тугагач ғусл олиши вожиб.

Мустаҳоза ҳолатидаги аёл намоз ўқиши вожиб.

Ҳайз - вояга етган қиз бачадонидан фарж орқали маълум бир кунларда чиқадиган табиий қон.

Истиҳоза - бачадон ичидан эмас, аксинча, пасроғидан ноодатий кунларда чиқувчи қон.

Ҳайз ва истиҳоза қонларининг фарқи: ҳайз қони қора, қуюқ ва ёқимсиз ҳидли бўлади. Истиҳоза қони эса қизил, суюқ ва ёқимсиз хиди йўқ бўлади.

التصنيفات

Ҳайз, нифос ва истиҳоза