Бирортангиз таҳорат қилса, бурнига сув олсин, кейин қоқиб ташласин! Ким истижмор қилса, тоқ қилсин

Бирортангиз таҳорат қилса, бурнига сув олсин, кейин қоқиб ташласин! Ким истижмор қилса, тоқ қилсин

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бирортангиз таҳорат қилса, бурнига сув олсин, кейин қоқиб ташласин! Ким истижмор қилса, тоқ қилсин. Бирортангиз уйқудан уйғонса, қўлини таҳорат сувига солишдан олдин уни ювиб олсин. Чунки ҳеч бирингиз қўли қаерда тунаганини билмайди», - дедилар». Имом Муслим ривоятида: «Бирортангиз уйқудан уйғонса, қўлини уч марта ювмасдан олдин таҳорат сувига солмасин, чунк у қўли қаерда тунаганини билмайди», дейилган.

[Тўғри матн] [Муттафақун алайҳ]

الشرح

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам таҳорат аҳкомларини баёнладилар. Улардан: Биринчи: ким таҳорат олса, бурнига сув тортиши сўнгра қоқиши лозим. Иккинчи: ким ҳаммомга киргандаги нажосатни сувсиз, тош ва шу кабилар билан кетказмоқчи бўлса, тоқ қилиб, камида уч маротаба кўпида эса нажосат йўқ бўлиб, тозаланмагунча тозалаши керак бўлади. Учинчи: ким тунги уйқудан уйғонган бўлса, қўлини уч маротаба идишга тиқишдан аввал унинг ташқарисида ювмагунча идишга тиқмаслиги керак. Чунки у қўли қаерда тунаганини билмайди. Балки шайтон у билан ўйнаб, инсонга зарарли ва сувни бузувчи нарсалар ёпишгандир.

فوائد الحديث

Тахорат олаётганда истиншоқ (бурунга сув тортмоқ) ва истинсар (уни қоқиб чиқариш) қилмоғи лозим.

Истижморни (нажосат ўрнини сувсиз тозалаш) тоқ қилиши мустаҳаб.

Туни ухлаб тургач қўлни уч маротаба ювиш машруъ қилинган.

التصنيفات

Ҳожат ўташ одоблари, Таҳорат, Ухлаш ва уйғош одоблари