Мўмин мўминага ғазаб қилмасин, агар унинг бир хулқини ёқтирмаса, бошқасини ёқтириб қолар

Мўмин мўминага ғазаб қилмасин, агар унинг бир хулқини ёқтирмаса, бошқасини ёқтириб қолар

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мўмин мўминага ғазаб қилмасин, агар унинг бир хулқини ёқтирмаса, бошқасини ёқтириб қолар», дедилар».

[Тўғри матн] [Муслим ривояти]

الشرح

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам эр аёлини қаттиқ ёмон кўришидан ва у ёмон кўриш унга зулм қилишга ва ундан юз ўгиришга ундашидан қайтардилар. Албатта инсон нуқсон юилан яратилган. Унинг бир хулқини ёмон бўлса бошқа бир яхши хулқи ҳам бор. Яхши хулқидан рози бўлади ёмон хулқига сабр қилади. Шу нарса уни қаттиқ ёмон кўриб ажрашидан тўсади.

فوائد الحديث

Мўмин аёли билан бўлган ҳар қандай ихтилофда ақлни ишлатишга ва адолатга ҳамда ҳис туйғуга берилмасликка даъват қилинмоқда.

Мўмин мўминани ажрашишга олиб борадиган даражада ёмон кўрмаслиги балки яхши кўрадиган сифатига эътибор бериб ёмон кўрадиган сифатига аҳамият бермаслиги керак.

Аёл ва эркак ўртасида яхши ҳаёт қуришга ундаш.

Иймон яхши хулқларга чақиради. Мўмин эркак ва мўмина аёл яхши хулқдан холи эмас. Иймон уларда яхши хислатлар бор эканига далолат қилади.

التصنيفات

Никоҳ, Аёлларга оид аҳкомлар