Қиёмат куни етганда тирик бўлганлар ва қабрларни саждагоҳ қилиб олганлар одамларнинг ёмонларидандир»,- дедилар

Қиёмат куни етганда тирик бўлганлар ва қабрларни саждагоҳ қилиб олганлар одамларнинг ёмонларидандир»,- дедилар

Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қиёмат куни етганда тирик бўлганлар ва қабрларни саждагоҳ қилиб олганлар одамларнинг ёмонларидандир»,- дедилар.

[Ҳасан] [Аҳмад ривояти]

الشرح

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларнинг энг ёмонлари ҳақида хабар бермоқдалар. Улар тириклигида Қиёмат қоим бўлган ва қабрларни ўзларига масжид қилиб олиб, улар олдида ва уларга қараб намоз ўқийдиган кимсалардир.

فوائد الحديث

Қабрлар устига масжид қуриш ҳаромлиги. Чунки бу амал ширкка бўлган василадир.

Қабр олдида бино бўлмаса ҳам намоз ўқиш ҳаром. Чунки бино бўлмаса ҳам сажда қилинган ер масжид дейилади.

Агар у "Қасдим Аллоҳга яқинлашиш"- дея даъво қилса ҳам, солиҳларнинг қабрини намоз ўқийдиган масжид қилиб оладиганлар энг ёмон инсонлардандир.

التصنيفات

Қиёмат аломатлари