Шумланиш ширкдир! (Бу сўзларини уч бора такрор айтдилар) Шумланувчилар биздан эмасдир, магар, қалбига беихтиёр келганлар мустасно. Лекин Аллоҳ (қалбга беихтиёр…

Шумланиш ширкдир! (Бу сўзларини уч бора такрор айтдилар) Шумланувчилар биздан эмасдир, магар, қалбига беихтиёр келганлар мустасно. Лекин Аллоҳ (қалбга беихтиёр келган ёмон ҳаёлни) таваккул билан даф қилади», – дедилар

Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: Шумланиш ширкдир! (Бу сўзларини уч бора такрор айтдилар) Шумланувчилар биздан эмасдир, магар, қалбига беихтиёр келганлар мустасно. Лекин Аллоҳ (қалбга беихтиёр келган ёмон ҳаёлни) таваккул билан даф қилади», – дедилар».

[Тўғри матн] [Абу Довуд, Тирмизий, Ибн Можа ва Аҳмад ривояти]

الشرح

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўриладиган ёки эшитиладиган ҳайвону қушлар, оҳ-охчилар, рақамлар, кунлар ёки шу каби нарсалардан шумланишдан огоҳлантирдилар. (Ҳадисда қуш билан шумланиш деб келган) қуш зикр қилинганининг сабаби, жоҳилиятда шу машҳур эди. Сафар, тижорат ёки шу каби ишларни бошлашдан олдин қуш учиришар эди. Агар ўнг томонга учса, яхшилик аломати деб ишида давом этар эди. Агар чап томонга учса, ёмонлик аломати деб тўхтар эди. У ширк эканини хабар бердилар. Шумланиш ширк дейилди, чунки, яхшиликни жалб қилувчи ҳам, уни даф қилувчи ҳам фақатгина шериксиз Аллоҳдир. Ибн Масъуд разияллоҳу анҳу мусулмоннинг қалбига шумланиш тушиши мумкинлигини, Аллоҳга таваккал қилиш ва сабабларини бажариш билан шумланишни даф қилиш лозим эканини зикр қилдилар.

فوائد الحديث

Шумланиш ширкдир! Чунки унда қалб Аллоҳдан бошқасига боғланмоқда.

Қалбда мустаҳкам жойлашиши ва ёдланиши учун муҳим масалаларни такрорлашнинг аҳамияти.

Шумланишни Аллоҳга бўлган таваккул кетказади.

Ёлғиз Аллоҳга таваккул қилишга ва У Зотга боғланишга буюрилмоқда.

التصنيفات

Ширк, Қалб амларри фазли