Агар гапида турса, нажот топди», дедилар

Агар гапида турса, нажот топди», дедилар

Талҳа ибн Убайдуллоҳ разияллоҳу анҳу айтади: «Нажд аҳлидан бўлган, сочи тўзғиган бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келди. Биз унинг овозини эшитардиг-у, нима деяётганини тушуна олмасдик. Ниҳоят, у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга яқин келди. Билсак, Ислом ҳақида сўраётган экан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бир кеча-кундузда бешта намоз бор», дедилар. У: «Зиммамда шулардан бошқа намоз ҳам борми?» деди. «Йўқ. Лекин ўз ихтиёринг билан бўлса мустасно. Кейин Рамазон ойида рўза тутиш ҳам бор», дедилар. У: «Зиммамда бундан бошқа рўза ҳам борми?» деди. «Йўқ. Лекин ўз ихтиёринг билан бўлса мустасно», дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга закотни ҳам айтдилар. У: «Зиммамда шундан бошқа садақа ҳам борми?» деди. «Йўқ. Лекин ўз ихтиёринг билан бўлса мустасно», дедилар. Ўша киши орқасига қайтиб кетаётиб, «Аллоҳга қасамки, бундан зиёда ҳам қилмайман, кам ҳам қилмайман», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар гапида турса, нажот топди», дедилар».

[Саҳиҳ] [Муттафақун алайҳ]

الشرح

Нажд аҳлидан бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келди. Унинг сочи тўзғиган, овози баланд эди, нима деяётгани англашилмасди. Ниҳоят, у Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга яқинлашиб, Исломнинг фарзлари ҳақида сўради. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам (сўзни) намоздан бошладилар ва Аллоҳ унга бир кеча-кундузда беш вақт намозни фарз қилганини хабар бердилар. У: «Зиммамда ушбу беш (вақт намоз)дан бошқаси ҳам фарзми?» деб сўради. У зот: «Йўқ, магар ўз ихтиёринг билан нафл намозлар ўқисанг (бўлади)», дедилар. Сўнгра соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ сенга вожиб қилган нарсалардан яна бири Рамазон ойи рўзасидир», дедилар. Ҳалиги киши: «Зиммамда Рамазон рўзасидан бошқа рўза ҳам фарзми?» деб сўради. У зот: «Йўқ, магар ўз ихтиёринг билан (нафл) рўза тутсанг (бўлади)», дедилар. Сўнгра соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга закотни зикр қилдилар. Ҳалиги киши: «Зиммамда фарз закотдан кейин (бошқа) садақалар ҳам фарзми?» деб сўради. У зот: «Йўқ, магар ўз ихтиёринг билан (нафл садақа) қилсанг (бўлади)», дедилар. Бу киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ушбу фарзларни эшитганидан сўнг, ортига қайтиб кетаётиб, Аллоҳ таолога қасам ичиб, уларга зиёда ҳам, кам ҳам қилмасдан амал қилишини айтди. Шундан кейин соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар бу киши ичган қасамида содиқ турса, албатта, нажот топувчилардан (муфлиҳлардан) бўлади», дедилар.

فوائد الحديث

Ислом шариатининг бағрикенглиги ва учун енгиллиги.

(Мукаллаф: Шариат буйруқларини бажариш масъулияти юкланган, балоғатга етган ақлли мусулмон.)

Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бу кишига бўлган гўзал муомалалари: У зот кишининг яқин келишига ва савол беришига имкон бердилар.

Аллоҳ таолога даъват қилишда энг муҳим (аҳамиятли) ишлардан бошлаш.

Ислом — ҳам эътиқод, ҳам амалдир. Иймонсиз амал фойда бермайди, амалсиз иймон ҳам фойда бермайди.

Бу амалларнинг аҳамияти ва улар Исломнинг арконларидан экани.

Жума намози беш вақт фарз намознинг ичига киради, зеро у жума куни пешин намозининг ўрнини босувчидир.

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам таълим беришни икки шаҳодатдан кейинги Исломнинг энг таъкидланган фарзлари — арконларидан бошладилар; чунки у (савол берган киши) мусулмон эди. Ҳаж эса ҳали фарз қилинмагани учун ёки унинг вақти келмагани учун зикр қилинмади

Инсон шариатда белгиланган фарз амаллар билангина чекланса ҳам нажот топувчидир. Лекин бу нафл (ихтиёрий) амалларни бажариш суннат эмас дегани эмас. Чунки қиёмат кунида фарзлардаги камчиликлар нафл амаллар билан тўлдирилади.

التصنيفات

Ислом