Қаерда бўлсанг ҳам Аллоҳга тақво қил. Ёмонликка уни ўчирувчи яхшиликни эргаштир ва инсонларга яхши хулқ билан муомала қил», – дедилар

Қаерда бўлсанг ҳам Аллоҳга тақво қил. Ёмонликка уни ўчирувчи яхшиликни эргаштир ва инсонларга яхши хулқ билан муомала қил», – дедилар

Абу Зарр Жундуб ибн Жунода ва Абу Абдураҳмон Муоз ибн Жабал разияллоҳу анҳумо ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қаерда бўлсанг ҳам Аллоҳга тақво қил. Ёмонликка уни ўчирувчи яхшиликни эргаштир ва инсонларга яхши хулқ билан муомала қил», – дедилар.

[قال الترمذي: حديث حسن] [Тирмизий ривояти]

الشرح

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда учта нарсага буюрмоқдалар. Биринчи: Аллоҳдан тақво қилиш — яъни ҳар бир вақтда, ҳар бир ҳолатда, яширин ва ошкора ҳолда, фаровонликда ҳам, қийинчиликда ҳам ва бошқа барча ҳолатларда вожиб амалларни бажариш ва ҳаром ишлардан тийилишдир. Иккинчи: Агар бир ёмон иш қилиб қўйсанг, ундан кейин намоз, садақа, ота-онага яхшилик, силаи раҳм, тавба ва шу каби солиҳ амалларни қил. Чунки солиҳ амаллар ёмонликни ўчиради. Учинчи: Инсонларга табассум, мулойимлик, раҳмдиллик, яхшилик қилиш ва озор етказишдан тийилиш билан гўзал муомалада бўл.

فوائد الحديث

Аллоҳ таолонинг бандаларга раҳмати, мағфирати ва афви билан кўрсатган фазли-карами.

Ҳадис уч хил ҳуқуқни қамраб олган: Аллоҳнинг ҳаққи – ундан тақво қилиш.

Нафснинг ҳаққи – ёмон амаллардан сўнг яхши амаллар қилиш. Одамларнинг ҳаққи – улар билан гўзал ахлоқ билан муомала қилиш.

Ёмон амаллардан кейин яхши амаллар қилиш ҳаракат қилиш ва гўзал хулқ — тақвонинг хислатларидан. Баён қилишга эҳтиёж бўлгани учун алоҳида зикр қилинди.

التصنيفات

Мақталаган ахлоқлар