إعدادات العرض
Туғишганлик кимни маҳрам қилса, эмизиш ҳам шуларни маҳрам қилади»,– дедилар
Туғишганлик кимни маҳрам қилса, эмизиш ҳам шуларни маҳрам қилади»,– дедилар
Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Туғишганлик кимни маҳрам қилса, эмизиш ҳам шуларни маҳрам қилади»,– дедилар.
الترجمة
العربية বাংলা Bosanski English Español فارسی Français Bahasa Indonesia Русский Tagalog Türkçe اردو 中文 हिन्दी ئۇيغۇرچە Hausa Kurdî Português සිංහල دری অসমীয়া پښتو Tiếng Việt Македонски Kiswahili ភាសាខ្មែរ ਪੰਜਾਬੀ తెలుగు ไทย Moore አማርኛ Magyar Azərbaycan ქართული ಕನ್ನಡ ગુજરાતી Українська Shqip Кыргызча Kinyarwanda Српски тоҷикӣ Wolof Čeština தமிழ் नेपाली മലയാളം kmr msالشرح
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам туғишганликда тоға, амаки, ака ва бошқалар маҳрам бўлгани каби эмизишликда ҳам шулар маҳрамга айланишини ва туғишганлик қандай аҳкомларни мубоҳ қилган бўлса, эмизиш ҳам шуларни мубоҳ қилишини баён қилдилар.فوائد الحديث
Бу ҳадис – сут эмизиш ҳукмлари борасида қоида ҳисобланади.
Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ айтадилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Туғишганлик кимни маҳрам қилса, эмизиш ҳам шуларни маҳрам қилади», деган сўзлари, туғишганлик мубоҳ қилган ишларни эмизишлик ҳам мубоҳ қилишига ҳам далолат қилади. Эмизган аёлнинг болалари ва эмизилган бола ўртасида никоҳ ва унга тобеъ нарсалар ҳаром бўлишига ҳамда қариндошдай муомала қилиниб, бир бирига қараши, ёлгиз қолиши ва бирга сафар қилиши жоизлигига уламолар ижмоъ қилишган. Аммо бундан она ва фарзанд ўртасидаги мерос, нафақа бериш, қулни озод қилиш, гувоҳлик, «ақила» (дия тўлашда қариндошлар ёрдами) ва қасос соқит бўлиши каби аҳкомларда хам бирга деган маъно келиб чиқмайди.
Сўт эмиш орқали маҳрам бўлиш, абадий маҳрам бўлиш демакдир.
Бошқа ҳадислардан маълум бўлишича, сут эмиш орқали собит бўлган маҳрамлик беш марта аниқ (тўлиқ) сут эмиш билан собит бўлади ва бу икки йиллик эмизиш даврида бўлиши лозим.
Насаб орқали маҳрам бўлувчилар:
Оналар – уларга хоҳ она томондан, хоҳ ота томондан бўлсин, бувилар ҳам улардан катталари ҳам киради.
Қизлар – уларга қизлардан келадиган набиралар ва уларнинг авлодлари ҳам киради.
Опа-сингиллар – хоҳ ота-онадан, хоҳ фақат отадан, ёки фақат онадан бўлсин.
Аммалар – ота тарафдан бўлган барча опа-сингиллар. Шунингдек, боболарнинг барча опа-сингиллари ҳам киради.
Холалар – она тарафдан бўлган барча опа-сингиллар. Шунингдек, ота ёки она томонидан бўлишидан қатъий назар бувиларнинг барча опа-сингиллари ҳам киради.
Жиян қизлар – ака-укаларнинг ва опа-сингилларнинг қизлари, уларнинг авлодлари билан бирга.
Сут эмиш орқали ҳаром бўлувчилар – насаб орқали ҳаром бўлувчилар билан баробар. Яъни, насабда ҳаром бўлган ҳар бир аёл, сут эмиш орқали ҳам ҳаром бўлади. Фақат бир истисно бор: эмизикдош акасининг онаси ва эмизиш сабабли бўлган ўғлининг синглиси маҳрам саналмайди.
التصنيفات
Эмизиш