إعدادات العرض
Албатта, ҳалол (нарсалар) аниқ, ҳаром (нарсалар) ҳам аниқ
Албатта, ҳалол (нарсалар) аниқ, ҳаром (нарсалар) ҳам аниқ
Нуъмон ибн Башир разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадис. У киши бармоқларини қулоқларига тутиб: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деяётганларини эшитдим»,– дедилар: «Албатта, ҳалол (нарсалар) аниқ, ҳаром (нарсалар) ҳам аниқ. Бу иккисининг ўртасида шубҳали ишлар борки, уни одамларнинг кўпчилиги билмайди. Ким шубҳа(ли нарса)лардан сақланса, дини ва обрўсини пок тутибди. Ким шубҳа(ли нарса)ларни қилса, ҳаромга кириб қолибди. (Бунинг мисоли) худди қўриқланадиган ер атрофида қўй боқадиган чўпон каби: (қўйлари бир кун келиб) шу ерга кириб кетиши мумкин. Огоҳ бўлинглар: ҳар бир подшоҳнинг ўз қўриқланадиган (биров дахл қила олмайдиган) ери бор. Огоҳ бўлинглар: Аллоҳнинг қўриқланадиган ери У ҳаром қилган нарсалардир. Огоҳ бўлинглар: жасадда бир парча гўшт борки, агар у яхши бўлса, бутун жасад ислоҳ (яроқли) бўлади, агар фосид (бузуқ) бўлса, бутун жасад бузилади. Огоҳ бўлинглар: у қалбдир!»
الترجمة
العربية বাংলা Bosanski English Español فارسی Français Bahasa Indonesia Русский Tagalog Türkçe اردو 中文 हिन्दी ئۇيغۇرچە Kurdî Hausa Português മലയാളം తెలుగు Kiswahili မြန်မာ Deutsch 日本語 پښتو Tiếng Việt অসমীয়া Shqip Svenska Čeština ગુજરાતી አማርኛ Yorùbá Nederlands සිංහල தமிழ் ไทย دری Fulfulde Magyar Italiano ಕನ್ನಡ Кыргызча Lietuvių Malagasy or Română Kinyarwanda Српски тоҷикӣ Moore नेपाली Oromoo Wolof Soomaali Български Українська Azərbaycan bm ქართული lnالشرح
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда барча нарсани ўз ичига оладиган қоидани баён қилдилар. У қоида уч қисмга бўлинади: Очиқ-ойдин ҳалол, очиқ-ойдин ҳаром ва ҳукми ноаниқ, ҳалол-ҳаромлиги шубҳали ва кўп инсонлар унинг ҳукмини билмайдиган нарсалар. Ким ана ўша шубҳали нарсаларни тарк қилса, ҳаромга тушиб қолишдан узоқда бўлиб динини сақлайди ва шу билан бирга одамлар наздида обрўсини сақлаб қолади. Ким шубҳали нарсалардан четланмаса, ҳаром нарсаларга дучор бўлади ва одамлар наздида обрўси тушади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда шубҳали ишларни қилиб юрувчи киши ҳақида чиройли бир мисол олиб келдилар. У худди қўриқланадиган ер атрофида қўй боқадиган чўпон каби: тўсиққа яқинлиги туфайли(қўйлари бир кун келиб) шу ерга кириб кетиши мумкин. Шубҳали ишларни қиладиган киши ҳам шу кабидир. Шубҳали ишлари билан ҳаромга яқинлашади ва бир кун келиб ҳаромга ҳам тушиб қолиши мумкин. Шундан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жасадда бир лаҳта гўшт (яъни қалб) борлиги ва у ислоҳ бўлса бутун жасад ислоҳ бўлишини хабар бердилар.فوائد الحديث
Ҳукми аниқ бўлмаган шубҳали нарсаларни тарк қилишга тарғиб.