إعدادات العرض
Агар одамларнинг даъволарига асосланиб сўраган нарсалари берилаверса, (айрим) кимсалар қавмнинг молию қонини даъво қилиб чиққан бўлардилар. Бироқ даъво қилувчи…
Агар одамларнинг даъволарига асосланиб сўраган нарсалари берилаверса, (айрим) кимсалар қавмнинг молию қонини даъво қилиб чиққан бўлардилар. Бироқ даъво қилувчи далил келтириши, инкор этувчи қасам ичиши шарт», – дедилар
Ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар одамларнинг даъволарига асосланиб сўраган нарсалари берилаверса, (айрим) кимсалар қавмнинг молию қонини даъво қилиб чиққан бўлардилар. Бироқ даъво қилувчи далил келтириши, инкор этувчи қасам ичиши шарт», – дедилар.
الترجمة
العربية বাংলা Bosanski English Español Français Bahasa Indonesia Русский Türkçe اردو 中文 हिन्दी ئۇيغۇرچە Hausa Kurdî Português සිංහල অসমীয়া Kiswahili Tagalog Tiếng Việt ગુજરાતી Nederlands پښتو नेपाली മലയാളം Svenska Кыргызча Română ಕನ್ನಡ Српски తెలుగు فارسی ქართული Moore Magyar Македонски Čeština Kinyarwanda Українська Lietuvių Wolof Azərbaycan Malagasy ไทย मराठी ਪੰਜਾਬੀ دری አማርኛ ភាសាខ្មែរالشرح
Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи ва саллам баён қилдиларки, агар одамларга далил-исботсиз, фақат даъволари асосидагина (ҳақ) берилса, у ҳолда баъзилар бошқаларнинг мол-мулки ва жонларини даъво қилиб чиқар эдилар. Шунинг учун даъво қилган киши талаб қилаётган нарсасига далил ва гувоҳ келтириши лозим. Агар унинг ҳеч қандай далили бўлмаса, даъво етказилган шахсга мурожаат қилинади. У даъвони инкор этса, қасам ичиши шарт бўлади ва шу орқали жавобгарликдан халос бўлади.فوائد الحديث
Ибн Дакийқ ал-Ийд раҳимаҳуллоҳ дедилар: бу ҳадис — аҳкомлар асосларидан бири бўлиб, ихтилоф ва низолар вақтида энг улуғ манбадир.
Шариат одамларнинг мол-мулки ва жонларини суиистеъмол ва ўйинчоққа айлантирилишидан муҳофаза қилиш учун нозил қилинган.
Қозӣ ўз билгани билан ҳукм чиқармайди, балки далил ва гувоҳларга таянади.
Ҳар қандай далил-исботдан холи даъво рад этилади. Бу ҳуқуқ ва муомалалар масалаларида бўладими ёки иймон ва илм масалаларида бўладими — фарқи йўқ.
التصنيفات
Даъво ва далиллар