Айтингизчи, агар бирортангизнинг эшиги олдида анҳор бўлиб, унда ҳар куни беш марта ювинса, нима дейсиз, бу унинг кирлигидан (бирор нарсани) қолдирадими?», деб…

Айтингизчи, агар бирортангизнинг эшиги олдида анҳор бўлиб, унда ҳар куни беш марта ювинса, нима дейсиз, бу унинг кирлигидан (бирор нарсани) қолдирадими?», деб сўрадилар

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда у киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитганлар: «Айтингизчи, агар бирортангизнинг эшиги олдида анҳор бўлиб, унда ҳар куни беш марта ювинса, нима дейсиз, бу унинг кирлигидан (бирор нарсани) қолдирадими?», деб сўрадилар. (Саҳобалар:) «Бирорта ҳам кирлик қолдирмайди» деб жавоб беришди. «Беш вақт намознинг мисоли шудир, Аллоҳ улар билан барча хатоларни ўчириб юборади» дедилар.

[Тўғри матн] [Муттафақун алайҳ]

الشرح

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам куну тунда ўқиладиган беш маҳал намозни ва кичик гуноҳларни ўчириб кетказишини бир инсон эшиги олдидаги анҳордан беш марта ювинишига ўхшатдилар. Ювинавергач сув бирор кир қолмагандай, намоз ҳам шундай, бирорта гуноҳ қолдирмайди.

فوائد الحديث

Бу фазилат кичик гуноҳларни ўчиришга тегишли, катта гуноҳлар эса тавбага муҳтож.

Беш маҳал намозни унинг шарти, аркони, вожибот ва суннатларига муҳофаза қилиш билан адо этишнинг фазилати.

التصنيفات

Намоз фазли