Фарзандларингизни етти ёшида намозга буюринг! Улар ўн ёшга етганларида намоз ўқимасалар, уринг ва ётар ўринларини ажратиб, алоҳида қилиб қўйинг», – дедилар

Фарзандларингизни етти ёшида намозга буюринг! Улар ўн ёшга етганларида намоз ўқимасалар, уринг ва ётар ўринларини ажратиб, алоҳида қилиб қўйинг», – дедилар

Амр ибн Шуъайб отасидан, отаси эса бобосидан ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Фарзандларингизни етти ёшида намозга буюринг! Улар ўн ёшга етганларида намоз ўқимасалар, уринг ва ётар ўринларини ажратиб, алоҳида қилиб қўйинг», – дедилар».

[Ҳасан] [Абу Довуд ривояти]

الشرح

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам оталарни ўғил ёки қиз фарзандларининг ёши еттига етганда намозга буюришини ва уни қоим қилишлари учун керакли илмларни ўргатишлари керак эканини баёнламоқдалар. Ўн ёшга тўлганларида иш янада кучаяди. Агар камчиликка йўл қўйсалар, жазоланадилар. Ётар жойларини ажратиб алоҳида қилиб қўйилади.

فوائد الحديث

Болалар балоғатга етишларидан олдин дин ишларини, хусусан, ишларнинг энг муҳими бўлган намоз бўйича таълим беришлишлари лозим.

Ҳадисдаги уришга буйруқ одоб бериш учун, азоблаш учун эмас. Ҳолатига қараб урилади.

Шариатнинг ор-номусга бўлган эътибори. Фасодга олиб борувчи барча йўлларни тўсиш.

التصنيفات

Намознинг вожиблиги ва уни тарк қилувчининг ҳукми