إعدادات العرض
Сизлар Раббингизни худди шу ойни кўриб турганингиздек кўрасиз. У зотни кўришда талашиб-тортишмайсиз
Сизлар Раббингизни худди шу ойни кўриб турганингиздек кўрасиз. У зотни кўришда талашиб-тортишмайсиз
Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан: «Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларида эдик, тўлин ойга қараб туриб дедилар: «Сизлар Раббингизни худди шу ойни кўриб турганингиздек кўрасиз. У зотни кўришда талашиб-тортишмайсиз. Агар кун чиқиши ва кун ботишидан олдинги намозни ўқий олсанглар, ўқинглар!», дедилар. Сўнгра: «Раббингизга қуёш чиқишидан олдин ва қуёш ботишидан олдин тасбиҳ ва ҳамд айтинг», оятини ўқидилар.
[Тўғри матн] [Муттафақун алайҳ]
الترجمة
العربية Bosanski English Español فارسی Français Bahasa Indonesia Русский Türkçe اردو 中文 हिन्दी বাংলা Kurdî Português മലയാളം తెలుగు Kiswahili தமிழ் සිංහල မြန်မာ ไทย Deutsch 日本語 پښتو Tiếng Việt অসমীয়া Shqip Svenska Čeština ગુજરાતી Yorùbá ئۇيغۇرچە Hausa دری Кыргызча or Kinyarwanda नेपाली Română Lietuvių Српски Nederlands Soomaali Українська ಕನ್ನಡ Wolof Moore ქართული Azərbaycan Magyar Tagalog Македонски አማርኛ Malagasy Oromoo मराठी ਪੰਜਾਬੀالشرح
Саҳобалар бир туни Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга эдилар. У ўн тўртинчи кеча эди. Мўминлар Раббиларини кўзлари билан шубҳасиз кўрадилар. У Зотни кўрар чоғларида қийналмай, машаққатсиз, тиқилмасдан кўрадилар. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар бомдод ва аср намозларидан чалғитадиган нарсаларни йўқ қила олсанглар, қилинглар! Уларни жамоат билан ўз вақтида бажаринглар! Шу нарса Аллоҳ азза ва жалланинг юзини кўриш сабабларидандир», дедилар. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Раббингизга қуёш чиқишидан олдин ва қуёш ботишидан олдин тасбиҳ ва ҳамд айтинг», деган оятни ўқидилар.فوائد الحديث
Иймон аҳли жаннатда Аллоҳ таолони кўришлари ҳақида хушхабар.
Таъкидлаш, қизиқтириш ва мисол келтириш: даъват услубларидандир.
التصنيفات
Охират ҳаети