Дунё ўзи бир матодир. Дунё матоларининг энг яхшиси солиҳа аёлдир », дедилар

Дунё ўзи бир матодир. Дунё матоларининг энг яхшиси солиҳа аёлдир », дедилар

Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Дунё ўзи бир матодир. Дунё матоларининг энг яхшиси солиҳа аёлдир », дедилар».

[Тўғри матн] [Муслим ривояти]

الشرح

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда дунё ва ундаги барча нарсалар бир муддат роҳатланадиган мато бўлиб, кейин завол топадиган нарса эканини ва дунёнинг энг яхши матоси – кўрса қувонадиган, буюрса итоат қиладиган ва агар йўқ бўлса, уни ва молини ҳимоя қиладиган солиҳа аёл эканини хабар бердилар.

فوائد الحديث

Дунёнинг Аллоҳ бандаларига ҳалол қилиб берган нарсаларидан исрофсиз ва мақтанмасдан роҳатланишнинг жоизлиги.

Солиҳа умр-йўлдош танлашга тарғиб, чунки у эрини Раббисига итоат қилишига ёрдам беради.

Дунёнинг энг яхши матоси Аллоҳ таолонинг тоатида бўлгани ёки тоатга ёрдам бергани.

التصنيفات

Аёлларга оид аҳкомлар