إعدادات العرض
Аллоҳнинг ҳузурида қиёмат куни энг ашаддий азобга учрайдиганлар, Аллоҳнинг яратганига ўхшатишга уринганлардир
Аллоҳнинг ҳузурида қиёмат куни энг ашаддий азобга учрайдиганлар, Аллоҳнинг яратганига ўхшатишга уринганлардир
Мўминларнинг онаси Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдимга кирдилар. Мен токчамга нафис парда тўсиб қўйган эдим. Унда суратлар бор эди. У зот уни кўришлари билан тортиб олдилар ва ранглари ўзгариб: «Эй, Оиша! Аллоҳнинг ҳузурида қиёмат куни энг ашаддий азобга учрайдиганлар, Аллоҳнинг яратганига ўхшатишга уринганлардир», дедилар. Бас, биз уни бўлиб, битта ёки иккита болиш қилиб олдик.
الترجمة
العربية Bosanski English Español فارسی Français Bahasa Indonesia Русский اردو 中文 हिन्दी Hausa Kurdî Português සිංහල Svenska ગુજરાતી Yorùbá ئۇيغۇرچە Tiếng Việt Kiswahili پښتو অসমীয়া دری Кыргызча or नेपाली Čeština Română Nederlands Soomaali తెలుగు മലയാളം Српски Kinyarwanda ಕನ್ನಡ Lietuvių Wolof ქართული Magyar Moore Українська Shqip Македонски Azərbaycan አማርኛ Malagasy Oromoo বাংলা ไทย Deutsch मराठी ਪੰਜਾਬੀ Türkçe Italiano ភាសាខ្មែរ Tagalogالشرح
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам уйларига Оиша разияллоҳу анҳо ҳузурларига кирдилар. Кичкина жавонни тирик жонзотнинг сурати бор парда билан ёпиб қўйганларини кўриб, Аллоҳ учун юзлари ўзгариб ғазабландилар ва юлиб ташладилар ва: «Қиёмат куни азоби энг қаттиқ инсонлар чизга суратлари билан Аллоҳга ўхшашга ҳаракат қилганлар», – дедилар. Оиша онамиз: «Шунда биз уни битта ёки иккита тўшакча қилиб олдик», – дедилар.فوائد الحديث
Агар янада катта фасод иш рўй бермаса, мункарни кўриши билан дарҳол инкор қилиши ва сусткашлик қилмаслиги керак.
Қиёмат куни гуноҳнинг катталигига қараб азобда тафовут бўлади.
Руҳи бор нарсаларни чизиш катта гуноҳлардан.
Суратнинг ҳаром қилинишининг ҳикматларидан: Чизувчи қасддан ёки ўзи билмаган ҳолда чизган суратлари билан Аллоҳга ўхшашга ҳаракат қилган бўлади.
Шариат бойликни ҳаромдан сақлагач уни тўғри фойдаланишга ҳарислиги.
Қандай ҳолатда бўлмасин, кўп ишлатиладиган қадирсиз бўлса ҳам, жонзотларни чизиш ман қилинмоқда.
التصنيفات
Рубубият тавҳиди