Ким мусулмон бўлгач яхши амалларни қилган бўлса, жоҳилият даврида қилган ишлари учун жазоланмайди. Мусулмон бўлгач яна ёмон ишларга қайтса, аввалги ва кейинги…

Ким мусулмон бўлгач яхши амалларни қилган бўлса, жоҳилият даврида қилган ишлари учун жазоланмайди. Мусулмон бўлгач яна ёмон ишларга қайтса, аввалги ва кейинги ёмон ишлари учун жазоланади», – деб жавоб бердилар

Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Бир киши: "Ё, Расулуллоҳ! Биз жоҳилият даврида қилган гуноҳларимиз эвазига жазо оламизми?!», – деб савол берди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким мусулмон бўлгач яхши амалларни қилган бўлса, жоҳилият даврида қилган ишлари учун жазоланмайди. Мусулмон бўлгач яна ёмон ишларга қайтса, аввалги ва кейинги ёмон ишлари учун жазоланади», – деб жавоб бердилар.

[Тўғри матн] [Муттафақун алайҳ]

الشرح

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ислом динига киришнинг аҳамиятини баёнлаб бермоқдалар. Ким Ислом динига кириб, самимий бўлиб, содиқ қолса, жоҳилият даврида қилган гуноҳларидан сўралмайди. Аммо мусулмон бўлгач, мунофиқлик қилса ёки Исломдан муртад бўлиб кетса, кофирлик ва мусулмонлик даврида қилган гуноҳлари учун сўралади.

فوائد الحديث

Саҳобаи киромларнинг эътиборлари ва жоҳилият даврида қўл урган гуноҳларининг оқибатидан қаттиқ қўрқишлари.

Исломда собит туришга тарғиб.

Исломга киришнинг фазилати ва Ислом барча гуноҳларни ўчириши.

Муртад ва мунофиқ жоҳилият даврида қилган барча қилмишлари ва мусулмон бўлгач қилган гуноҳлари учун ҳам ҳисоб-китоб қилиниши.

التصنيفات

Ислом, Иймоннинг зиёда ва нуқсони