إعدادات العرض
Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ", - денг, Мен сизга Қиёмат кунида гувоҳ бўлай
Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ", - денг, Мен сизга Қиёмат кунида гувоҳ бўлай
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам амакиларига: "Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ", - денг, Мен сизга Қиёмат кунида гувоҳ бўлай!",- дедилар. Шунда амакилари: "Қурайш қабиласидагилар: "Қўрқув уни шундай дейишга мажбурлади", - деб айблашмаганида, сизни, бу калимани айтиш ила хурсанд қилган бўлар эдим", - деб жавоб берди. Ўшанда Аллоҳ таоло: «Дарҳақиқат, Сиз хоҳлаган кимсангизни ҳидоят қила олмайсиз. Бироқ, Аллоҳ, хоҳлаган кимсасини ҳидоят қилур!», оятини нозил қилди. (Қосос: 56)
الترجمة
العربية English မြန်မာ Svenska Čeština ગુજરાતી አማርኛ Yorùbá Nederlands اردو Español Bahasa Indonesia ئۇيغۇرچە বাংলা Türkçe Bosanski සිංහල हिन्दी Tiếng Việt Hausa മലയാളം తెలుగు Kiswahili ไทย پښتو অসমীয়া Shqip دری Ελληνικά Български Fulfulde Italiano ಕನ್ನಡ Кыргызча Lietuvių Malagasy Română Kinyarwanda Српски тоҷикӣ नेपाली Kurdî Wolof Moore Soomaali Français Oromoo Українська Tagalog Azərbaycan தமிழ் bm Deutsch ქართული Português mk Magyarالشرح
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўлим тўшагида ётган амакиси Абу Толибдан Қиёмат куни мусулмон бўлганига гувоҳлик беришлари учун "Ла илаҳа иллаллоҳ" (Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ) калимасини талаффуз қилишни талаб қилдилар. Бироқ, Абу Толиб Қурайш қабиласининг ҳақоратлаши ва уни иродасизлиги ва ўлимдан қўрққани учун мусулмон бўлганини айтиб юришларидан қўрқиб калимаи шаҳодатни талаффуз қилмади ва агар шу ҳолат бўлмаса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни талаффуз қилиш билан орзусини рўёбга чиқариши ва хурсанд қилиши мумкинлигини айтди. Ўша пайтда Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг одамларни мусулмон қилишга қодир эмаслиги, балки, одамларга очиқлама ва кўрсатмалар билан Равон йўлни кўрсата олишини ҳамда, фақатгина Аллоҳ таологина мусулмон қилишга қодир эканига далолат қиладиган оятни нозил қилди.فوائد الحديث
Одамларнинг гап-сўзларидан қўрқиб ҳақиқатдан воз кечилмайди.
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам мусулмон қилишга эмас, аксинча, мусулмончиликка олиб борадиган ҳужжат ва кўрсатмаларни тақдим этишгагина қодирдирлар.
Мўъминнинг Ислом динига чорлаш ниятида бемор бўлган кофирни зиёрат қилиши жоизлиги.
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг, ҳар қандай ҳолатда ҳам Аллоҳнинг йўлига даъват қилишга ҳарислиги.