Рамазон келганда умра қилгин, чунки ундаги умра ҳажга тенг бўлади

Рамазон келганда умра қилгин, чунки ундаги умра ҳажга тенг бўлади

Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ансорлардан бўлган бир аёлга – Ибн Аббос унинг исмини айтган эди, лекин мен унутдим – «Нима учун биз билан бирга ҳаж қилмадинг?» дедилар. У: «Иккитагина обкаш (сув твшувчи) туямиз бор эди. Болаларнинг отаси ўғли билан битта обкаш туяда ҳаж қилди, бизга эса суғориш учун битта обкаш туяни қолдириб кетди», деди. У зот: «Рамазон келганда умра қилгин, чунки ундаги умра ҳажга тенг бўлади», дедилар».

[Саҳиҳ] [Муттафақун алайҳ]

الشرح

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам "Ҳажжатул вадоъдан" қайтганларидан сўнг ҳаж қилмаган ансорлардан бўлган бир аёлга: «Нима учун биз билан бирга ҳаж қилмадинг?», дедилар. У аёл уйида икки туя бор экани, биттасини эри билан ўғли миниб ҳажга кетганини ва биттасини қудуқдан сув олиб ичишлари учун ташлаб кетганини айтиб узр сўради. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга Рамазон ойидаги умра ҳажнинг савобига тенг экани ҳақида хабар бердилар.

فوائد الحديث

Рамазон ойида умра қилишнинг фазилати.

Рамазондаги умра инсондан фарз бўлган ҳаж ибодатини соқит қилмайди, шунчаки савобда ҳажга тенг бўлади, холос.

Вақтнинг шарафи ортишига қараб амалларнинг савоби ҳам зиёда бўлади. Рамазондаги амаллар ҳам шулар жумласидан.

التصنيفات

Ҳаж ва умра фазли