Бирортангиз бавл қилганда закарини ҳаргиз ўнг қўли билан ушламасин, нажосатни ўнг қўли билан артмасин. Шунингдек, (сув ичганда) идишнинг ичига нафас чиқармасин»,…

Бирортангиз бавл қилганда закарини ҳаргиз ўнг қўли билан ушламасин, нажосатни ўнг қўли билан артмасин. Шунингдек, (сув ичганда) идишнинг ичига нафас чиқармасин», дедилар

Абу Қатода разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бирортангиз бавл қилганда закарини ҳаргиз ўнг қўли билан ушламасин, нажосатни ўнг қўли билан артмасин. Шунингдек, (сув ичганда) идишнинг ичига нафас чиқармасин», дедилар.

[Саҳиҳ] [Муттафақун алайҳ]

الشرح

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда баъзи одобларни баёнлаб бердилар. Киши бавл қилаётганда закарини ўнг қўли билан ушлашдан, олди ёки орқасидаги нажосатни ўнг қўли билан артишдан қайтардилар. Чунки ўнг қўл шарафли ва яхши ишлар учун ихтисослашган. Шунингдек, киши ичаётган идишига нафас чиқаришдан ҳам қайтарилди.

فوائد الحديث

Одоб ва тозаликда Ислом дини барчадан олдинда.

Ифлос ва нопок нарсалардан тийилиш. Агар уларга тегишга мажбур бўлса, уни чап қўл билан амалга ошириши зарур.

Ўнг томоннинг шарафи ва унинг чап томондан афзал экани.

Ислом шариатининг комиллиги ва унинг барча соҳаларни қамраб олганлиги.

التصنيفات

Ейиш ва ичиш одоблари, Ҳожат ўташ одоблари