إعدادات العرض
Солиҳ улфат ва ёмон улфатнинг мисоли ҳомили миск ва босқончига ўхшайди
Солиҳ улфат ва ёмон улфатнинг мисоли ҳомили миск ва босқончига ўхшайди
Абу Мусо разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Солиҳ улфат ва ёмон улфатнинг мисоли ҳомили миск ва босқончига ўхшайди. Ҳомили миск ё сенга беради, ё сен ундан сотиб оласан, ёхуд ундан хушбўй ҳидни топасан. Босқончи бўлса, ё кийимингни куйдиради, ё сен ундан қўланса ҳидни топасан», дедилар».
[Саҳиҳ] [Муттафақун алайҳ]
الترجمة
العربية বাংলা Bosanski English Español فارسی Français Indonesia Русский Tagalog Türkçe اردو 中文 हिन्दी Hausa Kurdî Kiswahili Português සිංහල دری অসমীয়া Tiếng Việt Svenska Yorùbá Кыргызча ગુજરાતી नेपाली മലയാളം Română Nederlands Soomaali پښتو తెలుగు Kinyarwanda ಕನ್ನಡ Српски Moore ქართული Čeština Українська Magyar Македонски Lietuvių Azərbaycan Wolof አማርኛ Malagasy Oromoo ไทย Deutsch मराठी ਪੰਜਾਬੀ ភាសាខ្មែរ Shqip தமிழ் မြန်မာالشرح
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам икки хил инсонга мисол олиб келдилар: Биринчи тоифа: Аллоҳга ва Унинг ризолигига бошлайдиган ҳамда тоат-ибодатда кўмакчи бўладиган солиҳ ҳамсуҳбат ва вафодор дўстдир. Унинг мисоли, миск сотувчисига ўхшайди. Сенга миск ҳадия қилади ёки ундан сотиб оласан, ҳеч бўлмаганда ундан яхши ҳид топасан. Иккинчи тоифа: Аллоҳнинг йўлидан тўсувчи, гуноҳ ва маъсиятларга кўмаклашувчи ёмон ҳамсуҳбат ва бадфеъл дўстдир. Сен ундан фақат хунук ишларни кўрасан ва бундай кимса билан ҳамдам бўлганинг сабабли сенга ҳам маломат тошлари отилади. Унинг мисоли, ёндирувчи учқунлари билан кийимингни куйдирадиган ёки унга яқинлашсанг сассиқ ҳид келиб турадиган темирчига ўхшайди.فوائد الحديث
Эшитувчига маънони яқинлаштириш учун зарби мисол айтиш жоиз.
Бу ҳадис тоат-ибодат ва солиҳ амал эгалари билан ҳамсуҳбат бўлишга тарғиб ҳамда бузғунчи ва ёмон хулқли кимсалардан йироқ бўлишга ундайди.
