إعدادات العرض
Эй амаки, «Ла илаҳа иллаллоҳ» (Аллоҳдан бошқа ҳақ илоҳ йўқ) деб айтинг, бу калимани Аллоҳ азза ва жалланинг ҳузурида сиз учун ҳужжат қилай
Эй амаки, «Ла илаҳа иллаллоҳ» (Аллоҳдан бошқа ҳақ илоҳ йўқ) деб айтинг, бу калимани Аллоҳ азза ва жалланинг ҳузурида сиз учун ҳужжат қилай
Саид ибн Мусайяб отасидан ривоят қилиб айтади: Абу Толиб вафот этар вақтида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг ҳузурига кирдилар. Унинг олдида Абу Жаҳл ва Абдуллоҳ ибн Аби Умайя бор эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Эй амаки, «Ла илаҳа иллаллоҳ» (Аллоҳдан бошқа ҳақ илоҳ йўқ) деб айтинг, бу калимани Аллоҳ азза ва жалланинг ҳузурида сиз учун ҳужжат қилай» — дедилар. Абу Жаҳл ва Абдуллоҳ ибн Аби Умайя: «Эй Абу Толиб, Абдулмутталибнинг миллатидан воз кечасанми?!» — дедилар. У иккиси гапиравердирлар, гапиравердилар ва охири Абу Толиб уларга: «Мен Абдулмутталибнинг миллатидаман» — деди. «Ла илаҳа Иллаллоҳ», дейишдан бош тортди. Шундай бўлсада, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Модомики, мен қайтарилмас эканман, сиз учун истиғфор айтаман» — дедилар. Шунда Аллоҳ Абу Толиб хақида: «Пайғамбар ва иймон келтирганларнинг, жаҳаннам аҳлидан эканлиги маълум бўлганидан сўнг қариндошлари бўлсада, мушриклар учун истиғфор айтишлари мумкин эмасдир» (Тавба:113) оятини туширди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга шундай деб марҳамат қилди: «Сиз яхши кўрган одамларингизни тўғри йўлга йўллай олмайсиз». (Қасос: 56).
الترجمة
العربية বাংলা Bosanski English Español فارسی Français Bahasa Indonesia Türkçe اردو 中文 हिन्दी Tagalog ئۇيغۇرچە Hausa Kurdî Kiswahili Português සිංහල Русский Svenska ગુજરાતી Yorùbá Tiếng Việt پښتو অসমীয়া دری Кыргызча or नेपाली Čeština Română Nederlands Soomaali తెలుగు Lietuvių മലയാളം Српски Українська Kinyarwanda Shqip ಕನ್ನಡ Wolof Moore ქართული Magyar தமிழ் Azərbaycan Македонски Malagasy Deutsch Oromoo ไทย मराठी ਪੰਜਾਬੀ አማርኛالشرح
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам амакилари Абу Толиб ўлар вақтида унинг ҳузурига кирдилар ва унга: «Эй амаки, «Ла илаҳа иллаллоҳ» (Аллоҳдан бошқа ҳақ илоҳ йўқ) деб атинг, бу калимани Аллоҳ азза ва жалланинг ҳузурида сиз учун ҳужжат қилай» — дедилар. Абу Жаҳл ва Абдуллоҳ ибн Аби Умайя: «Эй Абу Толиб, отанг Абдулмутталибнинг миллатидан воз кечасанми?!» — дедилар. У ҳам бўлса санамларга сиғиниш эди. У иккиси гапиравердирлар, гапиравердилар ва охири Абу Толиб уларга: «Мен Абдулмутталибнинг миллатидаман, ширк ва санамларга ибодат қилиш миллатида» — деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Раббим мени қайтарманунча сизнинг ҳаққингизга истиғфор айтаман», – дедилар. Шунда Аллоҳ таолонинг қуйидаги ояти нозил бўлди. «Пайғамбар ва иймон келтирганларнинг, жаҳаннам аҳлидан эканлиги маълум бўлганидан сўнг қариндошлари бўлсада, мушриклар учун истиғфор айтишлари мумкин эмасдир». (Тавба: 113) Абу Толиб хақида эса Аллоҳ таолонинг қуйидаги ояти нозил бўлди: «Сиз яхши кўрган одамларингизни тўғри йўлга йўллай олмайсиз» (Қасос: 56). Сиз ҳидоят топишини хоҳлаган инсонларингизни ҳидоят қила олмайсиз, сиздан етказишлик, холос. Аллоҳ хоҳлаганини хидоят қилур.فوائد الحديث
Мушриклар қанча яқин ҳамда кўп эҳсон ва яхши амал қилган бўлмасинлар, уларнинг хақларига истиғфор айтиш ҳаром.
Оталар ва катталарга ботил ишда тақлид қилиш жоҳилият ишларидандир.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг жуда раҳмли ва одамларни даъват қилишга ва ҳидоят топишларига жуда харислиги.
Абу Толиб мусулмон бўлган деганларга раддия.
Амаллар хотимасига қараб ўлчанади.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ёки бирор бошқа одам фойда олиб келади ёки зарарни кетказади деб уларга боғланиш ботил.
Ким «Ла илаҳа иллаллоҳ» калимасини илм, ишонч ва эътиқод қилиб айтса Ислом динига киради.
Ёмон дўст ва тенгдошларнинг инсонга зарари.
«Ла илаҳа иллаллоҳ»нинг маъноси: санам, авлиё ва солиҳларга ибодат қилишни тарк қилиш ҳамда Аллоҳни ибодатда яккалаш. Мушриклар бу калиманинг асл маъносини биладилар.
Агар исломга киришида умид бўлса, касал мушрикни зиёрат қилиш жоиз.
Ҳидоятга тавфиқ бериш Аллоҳ таолонинг қўлида. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса ҳидоятга далолат қиладилар, унга бошлайдилар ва уни етказадилар.